Тошкентда автобусларнинг интервали 10-12 дақиқага қисқаряпти — вазирлик
16-17 декабрь кунлари Тошкентга 204 та автобус олиб келиниб, йўналишларга чиқарилди. Бунинг натижасида автобусларнинг ҳаракатланиш оралиқ вақти 25-30 дақиқадан 10-12 дақиқага қисқармоқда, дея Kun.uz'га маълум қилди Транспорт вазирлиги ахборот хизмати.
Вазирликка кўра, шаҳардаги 148 та йўналишнинг 34 таси муаммоли экани аниқланган.
“Барча йўналишларга 200 дан ортиқ қўшимча автобус жалб этилгач, 17 та йўналишдаги муаммо бартараф этилган. Бироқ аҳоли эҳтиёжларини тўлиқ қондириш учун яна 21 та янги автобус йўналиши шакллантирилиши зарур”, – дейилади расмий хабарда.
Қўшимча қилинишича, шаҳридаги 8 та автобус паркининг 1 374 та транспорт воситаси тўлиқ техник кўрикдан ўтказилган, 259 та техник носоз ҳолатдаги автобуснинг 89 таси таъмирланган.
“Ҳайдовчилар танқислигини бартараф этиш мақсадида 2 425 нафар “D, E” тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасига эга шахслар рўйхати шакллантирилди, ҳозирга қадар уларнинг 140 нафардан кўпроғи ишга қабул қилинди.
Автобус саройларидаги мавжуд иссиқлик, сув ва шу каби бошқа муаммолар бартараф этилди. Бу борадаги ишлар давом этмоқда”, – дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, бу ўзгаришлар президент Шавкат Мирзиёев 13 декабр куни Учтепа туманига бориб, автобус саройларидан бирини кўздан кечиргани, шу вақтдаги танқидлар ва кўрсатмалар билан боғлиқ.
Давлат раҳбари топшириғи билан, Тошкентдаги 8 та автобус саройи ИИВ, ФВВ ва Миллий гвардия қарамоғига берилди.
Мавзуга оид
16:37
Шавкат Мирзиёев: Тадбиркор — иқтисодиёт пойдевори, давлат таянчи
10:51
Тошкент аэропортида эшитиш қобилияти чекланган шахслар иш бошлади
17:02 / 22.11.2024
Тошкентда 4 млн дона пиротехника буюмлари йўқ қилинди
15:28 / 22.11.2024