Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британияда 101 ёшли эркак вояга етмаганларни зўрлагани учун 13 йилга қамалди
Британия суди душанба куни 1915 йилда туғилган Ральф Кларкни вояга етмаган шахслар устидан жинсий зўравонлик қилганликда айбдор деб топиб, 13 йилга озодликдан маҳрум қилди. Бу ҳақда Sky News телеканали хабар бермоқда.
Аввалроқ, Бирмингем қироллик суди Кларкни балоғатга етмаган шахсларга нисбатан 21 та жинсий зўравонлик ҳолатини амалга оширганликда айбдор деб топганди. Хабар қилинишича, у жиноятларни 1970-80 йилларда амалга оширган.

Унинг қурбонлари эса полицияга ўтган йили мурожаат қилишди. Бу ҳолат Facebook’даги Кларкнинг саҳифасида юз ёш билан табриклаб жўнатилган хабарлар пайдо бўлгач юз берган.
Тахминларга кўра, Кларк Буюк Британия тарихидаги энг кекса маҳкумга айланди.
Мавзуга оид
17:40 / 25.04.2026
Самарқандда васий аёл қизалоқларга зўравонлик қилди
11:32 / 20.04.2026
Вояга етмаганлар хавфсизлигига доир янги ҳуқуқий нормалар жорий этилди
16:19 / 10.04.2026
Навоийда болаларни уриб, ҳақоратлаган тарбиячи қамоққа олинди
19:50 / 10.03.2026