Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда Хотира ва Қадрлаш куни қандай нишонланди – фотогалерея
9 май – Хотира ва Қадрлаш куни Самарқанд шаҳрида вилоят раҳбарлари, давлат идоралари, ҳарбийлар ва жамоатчилик, аҳоли, айниқса ёшлар вакиллари иштирокида кенг нишонланди.
Эрталаб ҳамма шаҳардаги Мотамсаро она ҳайкали олдида жам бўлди. У ерда гул қўйиш, урушда фарзандларини йўқотган оналар ва иккинчи жаҳон урушида қаҳрамонона ҳалок бўлган ватандошларимиз хотирасига таъзим бажо этилди. Вилоятдаги барча ташкилотлар ходимлари ва ёшлар ҳарбий оркестр садолари остида ҳайкал пойига гуллар қўйишди.
Сўнгра Маҳмуд Қошғарий кўчаси бўйлаб миллий гвардия, давлат хавфсизлик хизмати, ички ишлар органлари ва ҳарбийлар иштирокида парад бўлиб ўтди.







Сўнгра ҳамма Кўксарой майдонига таклиф этилди. У ерда вилоят ҳокими Туробжон Жўраев сўзга чиқиб, уруш қатнашчилари ва нуронийларни фашизм устидан қозонилган ғалаба билан табриклаб, «Нуроний» жамғармаси вилоят бўлимига «Каптива», шаҳар ва туман бўлимларига «Дамас» автомашиналарининг калитини топширди.
«Нуроний» жамғармаси вилоят бўлими раиси Ҳасан Нормуродов сўз олиб, давлатимиз томонидан қарияларга кўрсатилаётган эътибор учун барчанинг номидан ўз ташаккурини изҳор этди.





Кўксарой майдонида халқ сайли бошланиб кетди. Шўх ашула ва рақслар, ретро автомобиллар ҳамда ҳарбий техника кўргазмаси кишиларда, айниқса болажонларда жуда катта қизиқиш уйғотди.
Майдоннинг ўзида дала ошхонаси, саҳналаштирилган ҳарбий госпитал ташкил этилиб, уруш фахрийлари ва нуроний отахонларга фронтча бўтқа ва салқин ичимликлар тортиқ этилди.
Шуниси эътиборга сазоворки, байрамга таклиф этилган қарияларга, уруш қатнашчиларининг ҳар бирига ёшлар орасидан волонтёрлар беминнат кўмакчи бўлишди, шунингдек, уларнинг жисмоний ҳолати мудом тиббий тез ёрдам шифокорлари назорати остида ушланди.
Фахрийлар байрам тантаналари ўтадиган жойлар бўйлаб автобус ва электробусларда ташилди.





Шаҳарда Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан ёшлар ўртасида пойга ва веломарафон ўтказилди. Ғолиблар шаҳар ҳокимлиги томонидан муносиб тақдирланди.
Айни пайтда шаҳарни байрам шукуҳи тарк этгани йўқ. Шаҳарнинг Театр майдонида ҳарбий куй-қўшиқлар, барча севиб тинглайдиган шўх яллалар ижро этилмоқда. Шаҳар аҳолиси фаввораларнинг кишига ҳузур бахш этувчи салқини остида сайр қилишда давом этишмоқда.
Шуҳрат Шокиржонов,
Kun.uz мухбири
Мавзуга оид
17:23 / 17.01.2026
Фарғонада 3-, Самарқандда эса 4-синф ўқувчиси B2 сертификатини қўлга киритди
21:43 / 12.01.2026
Самарқанд шаҳри кенгайтирилади ва Самарқанд тумани тугатилади
10:01 / 07.01.2026
Самарқандда шифокорлар бемор қорнидан 200 грамм мих чиқариб олди
11:10 / 30.12.2025