Ўзбекистон | 19:21 / 15.08.2024
5858
1 дақиқада ўқилади
ЙҲХБ тартибга солинмаган ўтиш жойидан ўтаётганда — пиёдалардан қўлларини баланд кўтаришни сўради
Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси йўл ҳаракати қатнашчиларига тавсия билан чиқди.
«Эндиликда, тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётганда — пиёдалардан ўнг ёки чап қўлларини баланд-баланд кўтаришлари, автомашиналар тўхтаганидан кейин йўлдан ўтишларини тавсия қиламиз», дейилади ЙҲХБ ахборот хизмати тарқатган видеода.
Шунингдек, пойтахт ЙҲХБ ҳайдовчилардан йўл ҳаракати қоидаларига амал қилган ҳолда тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойларида, пиёдаларга йўл беришларини, сўраган.
Мавзуга оид
11:20 / 10.09.2024
«Мана қизил чироқда ўтган иплос шўпир, шуни қарғанглар» — Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ бошлиғи
07:29 / 08.07.2024
Тошкент шаҳри ЙҲХБнинг Юнусободдаги рўйхатдан ўтказиш бўлими вақтинча ёпилади
13:59 / 01.06.2024
Тошкент ЙҲХБ сайлгоҳлар ҳамда боғларга ташриф буюришда жамоат транспортидан фойдаланишни сўради
19:34 / 11.12.2023