Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада 2 та машина тўқнашди, улардан бири пиёдани ҳам уриб юборди
Фарғонада Spark ва Lacetti тўқнашиб кетиб, улардан бири йўл четида турган пиёдани ҳам уриб юборди.
Вилоят ЙҲХБ қайд этишича, ҳолат 2025 йилнинг 16 октябр куни соат 8:10 ларда Ёзёвон туманида Мустақиллик ва Андижон кўчалари кесишган чорраҳасида содир бўлган. Унда орқага қайрилмоқчи бўлган Sparkʼка Lacetti автомобили келиб урилган.
Шундан сўнг, Lacetti ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл четида турган 1991 йилда туғилган пиёдани ҳам уриб юборган. Фуқаро тан жароҳати олиб, шифохонага юборилган.
Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
08:24 / 04.06.2026
Фарғонада мембранали сув ҳавзасида бир киши чўкиб кетди
16:15 / 23.05.2026
“Мақсад сари” шина тортган бола: унинг отасига чора кўрилиши мумкин
08:24 / 20.05.2026
Фарғона ва Наманганда йирик миқдордаги наркотик моддалар мусодара қилинди
11:41 / 19.05.2026