Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёдаги Боботоғ давлат ўрмон хўжалиги ҳудудида ўсимлик дунёсига 272 миллион сўм зарар етказилган
Сурхондарё вилоятида жойлашган Боботоғ давлат ўрмон хўжалиги ҳудудида ўсимлик дунёсига 272 миллион сўм зарар етказилган. Бу ҳақда вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Боботоғ давлат ўрмон хўжалиги Ҳазратбобо ўрмон бўлими 4-айланма 7-квартал ҳудудидан 1812 туп, Ҳазратбобо ўрмон бўлими 2-айланма 3-квартал ҳудудидан 409 туп коврак ўсимлигининг илдизини ўртача 1-2 маротаба кесиб, шираси олинган.

Одамлар коврак ўсимлиги ширасини олиш мақсадида унинг илдизини кесиб шикастлантирган. Ушбу ҳаракат оқибатида ўсимлик дунёсига салмоқли зарар етказилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги қонуннинг 36-моддаси талаблари бузилган.

Қайд этилишича, Боботоғ давлат ўрмон хўжалиги Ҳазратбобо ўрмон бўлими ҳудудида ўсимлик дунёсига етказилган зарар миқдори жами 272 миллион сўмни ташкил этган. Қонунбузарлар томонидан йиғиб қўйилган картон қоғозлар шу жойнинг ўзида йўқ қилинган.

Таъкидланишича, ҳозирда қонуний жавобгарлик масаласини ҳал қилиш ва табиатга етказилган зарарни ундиришда амалий ёрдам бериш учун тўпланган материалларни вилоят прокуратурасига тақдим этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
15:09 / 19.02.2026
Сурхондарёда гиёҳвандлик моддаси билан ушланганлар 15 йилга қамалди
08:18 / 09.02.2026
Сурхондарёда экология бўлими раҳбари 500 доллар пора билан ушланди
18:30 / 25.01.2026
Афғонистондан келтирилган олтинлар Сурхондарёда қайта ишланмоқда
18:21 / 17.01.2026