Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Она тили ва адабиёт ҳамда тарих бўйича сертификати бор ўқитувчиларга 50 фоиз устама тўланиши мумкин
Миллий баҳолаш тизимида она тили ва адабиёт ҳамда тарих фанларини билиш бўйича тегишли даражадаги сертификатга эга бўлган ўқитувчиларга 50 фоиз миқдорида устама тўлаш амалиёти жорий этилади.
Фото: ЎзА
Ўзбекистонда она тили ва адабиёт ҳамда тарих фанларини билиш бўйича сертификатларга эга ўқитувчилар қўшимча рағбатлантирилади.
Бу - «Ўзбекистон – 2030» стратегиясини 2023 йилда сифатли ва ўзи вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги» президент қарорида назарда тутилган.
Давлат раҳбари қарорига кўра, 2023 йил ноябр ойига қадар миллий баҳолаш тизимида бундай рағбатлантиришни жорий этиш борасида Ўзбекистон Республикаси президенти қарори лойиҳаси ишлаб чиқилади.
Миллий баҳолаш тизимида она тили ва адабиёт ҳамда тарих фанларини билиш бўйича тегишли даражадаги сертификатга эга бўлган ўқитувчиларга 50 фоиз миқдорида устама тўлаш амалиёти жорий этилади.
Мавзуга оид
13:32 / 14.01.2026
Хорижий тил ўқитувчиларига сертификат олиш учун қўшимча вақт берилмоқда
14:24 / 08.01.2026
Ноқулай иқлим шароити учун устама: қайси ҳудудларда ва қанча?
14:06 / 02.01.2026
Маҳаллий товар сертификати харажатлари компенсация қилинади
15:47 / 27.12.2025