Таълим | 15:47 / 27.12.2025
3096
2 дақиқада ўқилади

1 январдан мактаб директорлари ва ўринбосарларига KPI асосида ойлик устама тўланади

2026 йил 1 январдан бошлаб умумий ўрта таълим ташкилотларида директор ва унинг ўринбосарларига директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан фаолият самарадорлиги кўрсаткичлари (KPI) натижасига кўра ҳар ойлик устамалар белгиланади. Директорлар учун энг юқори устама 20 фоиз, ўринбосарлар учун эса 10 фоизгача бўлади. 

Фото: Getty Imagеs

Мактабгача ва мактаб таълими соҳасида бошқарув самарадорлигини оширишга қаратилган ҳужжатда 2026 йил 1 январдан директор жамғармаси ҳисобидан KPI'га қараб директорга — 20 фоизгача, директор ўринбосарларига — 10 фоизгача миқдорида ойлик устамалар белгиланиши назарда тутилган

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 октябрдаги 662-сон қарорига кўра, баҳолаш методика ва тартиб — Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан тасдиқланади, кўрсаткичлар — мактабнинг bчки гуруҳи томонидан баҳоланади, устама миқдори — мактаб тўплаган умумий баллга қараб белгиланади. 

Баллар диапазонига кўра устамалар директорлар учун 61–70 балл — 3 фоиз, 71–80 балл — 10 фоиз, 81–90 балл — 15 фоиз, 91–100 балл — 20 фоиз. Директор ўринбосарлари учун 61–70 балл — 2,5 фоиз, 71–80 балл — 5 фоиз, 81–90 балл — 7,5 фоиз, 91–100 балл — 10 фоиз.

Устама жамғармадаги мавжуд маблағлар доирасида тўланади. Устама белгиланиши учун директор/ўринбосар мазкур мактабда камида 9 ой асосий лавозимда ишлаган бўлиши керак. 

Шунингдек, ҳудудлардаги директорлар кенгашида фаолият юритаётган айрим тажрибали директорларга ҳам жамғарма ҳисобидан 20 фоиз ойлик устама тўланиши қайд этилган. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид