Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Маҳаллий товар сертификати харажатлари компенсация қилинади
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан маҳаллий ишлаб чиқарилган товар тўғрисидаги сертификат ёки эксперт хулосасини расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Қарорга кўра, “Ўзбекэкспертиза” АЖ томонидан мебел ва ёғочсозлик маҳсулотларининг маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилганини аниқлаш бўйича экспертиза тўлов ундирилмасдан ўтказилади. Шунингдек, маҳаллий ишлаб чиқарилган товар тўғрисидаги сертификат ёки эксперт хулосасини расмийлаштириш амалиёти жорий этилгани қайд этилган.
Низомда белгиланишича, “Савдони ривожлантириш компанияси” АЖ томонидан маҳаллий ишлаб чиқарилган товар тўғрисидаги сертификат ёки эксперт хулосасини расмийлаштириш билан боғлиқ харажатлар сертификат/хулосанинг амал қилиш муддати давомида 1 марта қоплаб берилади.
Бунда ваколатли орган компенсация масаласида Компанияга мурожаат қилиши учун ҳар ҳафта якуни билан тегишли маълумотлар киритилган реестрни тақдим этади. Реестр Компанияга электрон платформа — subsidiya.epauzb.uz орқали юборилиши кўзда тутилган.
Шу билан бирга, ваколатли органнинг компенсация олиш бўйича мурожаати компания томонидан мурожаат келиб тушган санадан бошлаб 7 иш куни ичида кўриб чиқилиб, харажатларни қоплаб бериш юзасидан қарор қабул қилиниши белгиланган.
Янги низом маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун сертификатлаш жараёнларини молиявий жиҳатдан енгиллаштириш, маълумот алмашинувини рақамлаштириш ва компенсация бериш тартибини аниқ регламентлашга қаратилган.
Мавзуга оид
09:30 / 15.06.2026
Энди ўқишни кўчиришда ҳам сертификатлар учун балл берилади
15:20 / 14.03.2026
Бўлажак ўқитувчилар касбий сертификатлашдан ихтиёрий тарзда ўтиши мумкин
22:24 / 01.03.2026
Ўқитувчиларнинг амалдаги сертификатлари муддати тугамагунича малака тоифаси туширилмайди – вазирлик
12:38 / 13.02.2026