19:42 / 05.12.2022
23301

Бухорода бир оиланинг 4 аъзоси ис газидан вафот этди

Жондор туманида эр-хотин ва уларнинг 2 нафар фарзанди ис газидан заҳарланиб вафот этди, 1 нафар фарзанди эса жонлантириш бўлимида. Унинг ҳам аҳволи оғир экани айтилмоқда.

Фото: AFP

Kun.uz манбасига кўра, ҳолат 4 декабрдан 5 декабрга ўтар кечаси Жондор туманининг Охших маҳалласида содир бўлган. Хабарни маҳалла раиси Низомжон Ғаниев ҳам тасдиқлади.  

Маълум қилинишича, Охших маҳалласида яшовчи фуқаро Нодир Усмонов тадбиркорлик билан шуғулланган. 4 декабрь куни оила аъзолари билан тўйга борган ва уйга кечроқ қайтишган. Бугун, 5 декабрь куни эрталаб укаси келиб, хонадон дарвозасини тақиллатиб, чақирган. Аммо уйдан ҳеч ким чиқмаган. Тушликка яқин хонадон эшиги бузиб кирилган.

Нодир Усмонов, турмуш ўртоғи ва уларнинг икки нафар фарзанди ис газидан вафот этган. Яна бир нафар фарзанди эса айни вақтда шифохонада экани, у ҳам оғир аҳволдалиги айтилмоқда. Болаларнинг икки нафари мактаб ёшида, бир нафари эса боғча ёшида бўлган.

Олдинроқ Фарғонада уч кунлик келин-куёв ис газидан заҳарланиб вафот этганди.

Top