Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Стикер учун аризаларнинг 80 фоизидан ортиғига рад жавоби берилди
Давлат хизматлари агентлиги карантин вақтида автотранспорт воситалари ҳаракатланиши учун махсус рухсатномалар бериш бўйича статистик маълумотларни тақдим этди.
Маълум бўлишича, 8 апрель ҳолатига 195 мингга яқин ариза келиб тушган бўлиб, шулардан 175 мингдан ортиғи кўриб чиқилган. Натижада 33 мингдан зиёд ариза қаноатлантирилган, 142,5 мингга яқин сўров белгиланган талабларга жавоб бермагани учун рад этилган.
Энг кўп ариза Тошкент шаҳридан – 71 мингдан ортиқ. Тошкент вилоятида 17 мингга яқин, Фарғонада 16 мингдан ортиқ, Самарқандда 14 мингдан зиёд ҳайдовчи махсус рухсатнома олиш учун сўров киритган.
Шу пайтгача ДХМлар томонидан Сирдарё вилоятида бор-йўғи 125та, Жиззах вилоятида 313та стикер берилгани эътиборга молик.



Мавзуга оид
11:42 / 28.01.2026
1200 дан ортиқ одамга сохта “права” қилиб берганлар устидан тергов кетмоқда
16:03 / 24.01.2026
Олис маҳаллаларда давлат хизматлари “бир қадам” тамойили асосида кўрсатилади
12:04 / 21.01.2026
Пенсияни нақд шаклга ўтказиш осонлашди
19:55 / 26.12.2025