Ўзбекистон | 11:24 / 24.08.2020
5090
2 дақиқада ўқилади

Қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг норматив қийматини аниқлаш тизими такомиллаштирилади

Қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг норматив қийматини аниқлаш тизимини такомиллаштириш мўлжалланмоқда.

Фото: Flickr

Вазирлар Маҳкамасининг “Қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг норматив қийматини аниқлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг норматив қийматини аниқлаш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланади.

Вазирлар Маҳкамасининг “Қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг норматив қийматини аниқлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида” 2014 йил 18 августдаги 235 сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси 2020 йил 1 октябргача ушбу қарор билан тасдиқланган Низом талабларига мувофиқ қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг норматив қийматини аниқлайди.

Белгилаб қўйилишича, тасдиқланган Низомга мувофиқ аниқланган қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг норматив қийматидан келиб чиққан ҳолда ер солиғини ҳисоблаб чиқариш 2021 йил 1 январдан бошлаб амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг ер солиғи бўйича солиқ солинадиган база тўғрисидаги маълумотларнинг тўғрилиги устидан назоратни таъминлайди.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг норматив қийматини аниқлаш бўйича ишлар Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасига назарда тутилган бюджет маблағлари доирасида белгиланган тартибда молиялаштирилишини таъминлайди.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид