11:11 / 01.04.2023
22285

Март ойи учун инфляция даражаси эълон қилинди 

Март ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар ўртача 1 фоизга ошган.

Фото: Kun.uz

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг март ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар ўртача 1 фоизга ошган. 

Истеъмол секторидаги нархларнинг йиллик ўсиш даражаси 11,7 фоизга етди. 

2023 йилнинг март ойида нархлар ва тарифлар ўсишида етакчи ўринларни озиқ-овқат маҳсулотлари эгаллаб, ой давомида уларнинг нархлари ўртача 1,6 фоизга ошган.

Шу даврда ноозиқ-овқат товарлари нархлари 0,7 фоизга ва аҳолига пулли хизматлар кўрсатиш 0,4 фоизга ошгани кузатилган.

Top