Иқтисодиёт | 14:20 / 22.01.2026
2183
1 дақиқада ўқилади

2025 йил статистикаси: инфляция 7,3 фоиз, реал даромадлар 9,2 фоизга ўсди

2025 йилда Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлари ижобий ўсиш суръатларини намоён этди. Жумладан, ялпи ички маҳсулот 7,7 фоизга, қурилиш 14,2 фоизга, бозор хизматлари 14,7 фоизга ошган.

Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2025 йилда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий-иқтисодий ҳолати қатор кўрсаткичлар бўйича ўсиш билан қайд этилган.

Жумладан, 2026 йил 1 январ ҳолатига доимий аҳоли сони 38 236,7 минг кишини ташкил этди. 2026 йил 1 январ ҳолатига мамлакатда 474 899 та корхона ва ташкилотлар фаолият кўрсатмоқда.

Маълумотларга кўра, 2025 йилда истеъмол нархлари индекси 107,3 фоиз бўлган. Ялпи ички маҳсулот ҳажми 7,7 фоизга, саноат ишлаб чиқариш ҳажми 6,8 фоизга ўсган.

Қурилиш ишлари ҳажми 14,2 фоизга, чакана савдо товар айланмаси ҳажми 11,2 фоизга ошган. Бозор хизматлари ҳажми эса 14,7 фоизга кўпайган.

Ташқи савдо айланмаси ҳажми 20,7 фоизга ўсгани қайд этилган. Шу билан бирга, экспорт ҳажми 24 фоизга, импорт ҳажми 18,5 фоизга ошган.

Шунингдек, қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги 4,4 фоизга ўсган. Аҳолининг реал умумий даромадлари эса 9,2 фоизга кўпайган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид