Владимир Путин Ўзбекистондан жўнаб кетди
Ташриф режа қилинганидан бир кун кўпроқ давом этди. Давлат раҳбарларининг мулоқоти 28 майга ўтар кечаси тахминан тонг соат 3 гача давом этган, Шавкат Мирзиёев меҳмонни ўз яшаш хонадонига таклиф қилган.
Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистонга давлат ташрифини якунлаб, Тошкент халқаро аэропортидан жўнаб кетди. Уни аэропортда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев кузатиб қўйди.
Шу тариқа, 26-27 майга режа қилинган ташриф бир кунга узайиб, 28 май куни якунланди.
Кремл сўзчиси Дмитрий Песковнинг сўзларига кўра, Мирзиёев ва Путин ўртасидаги мулоқот 28 майга ўтар кечаси тахминан тонг соат 3 гача давом этган.
“Билишимча, иккалалари кечаси тахминан соат 3 гача гаплашишди. Чунончи, Ўзбекистон президенти [Россия] президент[и]ни ўзи яшайдиган уйга таклиф қилди. Бу – мутлақ ишонч асосидаги мулоқот, ҳақиқий ва шахсий дўстлик”, деди Песков.
Унинг сўзларига кўра, давлат раҳбарлари 28 май куни биргаликда “яримшахсий, яримрасмий нонушта” қилишган.
Ташриф режа қилинганидан узоқроқ давом этгани икки томонлама муносабатларнинг кўлами билан боғлиқ, деди Дмитрий Песков.
Мавзуга оид
16:33
Меркел: Менда ҳеч қачон Путин бўйича иллюзиялар бўлмаган
12:21
Путин: Россия жангда «Орешник» ракетасини синовдан ўтказишда давом этади
23:44 / 22.11.2024
Путин «Орешник» ракеталари қуролланишга қабул қилиниши ва серияли ишлаб чиқарилишини эълон қилди
21:54 / 22.11.2024