Тошкентнинг икки туманига янги ҳоким тайинланади
Бугун, 4 октябрь куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор ва Яккасарой туманларига янги ҳокимлар тайинланади. «Kun.uz»нинг Тошкент шаҳри ҳокимлигидаги манбаси тасдиқлашича, Яккасарой тумани ҳокими Сарвар Маҳаметов Чилонзор тумани ҳокими лавозимига ўтказилади.
Яқин вақт ичида Халқ депутатлари Чилонзор туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туманнинг янги раҳбари лавозимга тасдиқланади.
Маҳаметов янги лавозимда бундан олдинроқ Тошкент шаҳри ҳокимининг Архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига ўтказилган Даврон Ҳидоятов ўрнида иш бошлайди.
Сарвар Маҳаметов 2016 йилдан буён Яккасарой тумани ҳокими эди. Ундан олдинроқ эса Тошкентнинг бошқа бир тумани - Бектемирни бошқарган.
Ўз навбатида Маҳаметовдан бўшаган ўринга - Яккасарой тумани ҳокимлигига ҳам бугун янги раҳбар тайинланиши кутилмоқда.
Бундан аввалроқ Тошкент шаҳрининг собиқ ҳокими Раҳмонбек Жаҳонгирович Усмонов Юнусобод туманига янги ҳоким этиб тайинлангани ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга оид
08:10 / 03.07.2024
Тошкент кўчаларида катта тезликда ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди
19:35 / 29.06.2024
Чилонзорча спектакл: Новза кўчасидаги ўриндиқлар жойига қайтарилди
16:10 / 29.06.2024
“Меҳмонга келган” ўриндиқлар – Чилонзорда одамлар кўз ўнгида кўзбўямачилик бўлмоқда
11:13 / 06.05.2024