Саид-Абдулазиз Юсупов озодликка чиқди
2019 йили фирибгарликда айбланиб қамоққа олинган Ўзбекистон мустақил босма ОАВ ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди директори вазифасини бажарувчи Саид-Абдулазиз Юсупов озод этилди. Унга нисбатан қўзғатилган жиноий иш тўлиқ тўхтатилди.

Фото: Facebook
2019 йилнинг 10 май куни Жиноят кодексининг 168-моддаси («Фирибгарлик») билан айбланиб, озодликдан маҳрум этиш жазосига ҳукм қилинган Саид-Абдулазиз Юсупов шу йил 8 июль куни озодликка чиқарилган. Юсуповнинг адвокати Арслон Шаймардонов Kun.uz’га мижози етказилган зарар қоплангани учун озодликка чиқарилганини маълум қилди.
Бош прокуратура расмий баëнотига кўра, Саид-Абдулазиз Юсупов «ўзини Давлат хавфсизлик хизмати масъул ходими деб таништириб, фирибгарлик йўли билан одамлардан жуда катта миқдорларда пул олган»ликда айбланган.
Қўлга олинишидан икки кун ўтиб Юсуповнинг 2018 йили 25 сентябрда ёзиб олинган видеомурожаати пайдо бўлган, видеомурожаатда у жиноят иши сохталаштирилганини иддао қилган эди.
Бош прокурор ўринбосари Эркин Йўлдошев 2019 йил 14 июнь куни АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Юсуповнинг иши назоратда эканини маълум қилганди.
«Юсупов иши» ёпиқ судда кўриб чиқилган, оммавий ахборот воситаларига жараённи ёритиш имкони берилмаган эди.
Маълумот учун, Саид-Абдулазиз Юсупов 1982 йилда Навоий вилоятида туғилган, миллати – ўзбек, Ўзбекистон фуқароси, маълумоти – олий, оилали, қўлга олингунга қадар Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди директори вазифасини бажарувчи бўлиб ишлаган.
Айни пайтда Юсупов раҳбарлик қилган жамоат фонди фаолият кўрсатмаётгани айтилади.
Тавсия этамиз
Орол денгизининг қуриган туби йилдан йилга кўтарилиб бораётгани аниқланди
Ўзбекистон | 19:14 / 18.04.2025
АҚШ ва Хитой ўртасидаги божхона уруши: ким ютади?
Жаҳон | 12:46 / 17.04.2025
Япониядан Италиягача – пулли йўллар ҳақидаги таассуротлар
Жаҳон | 21:50 / 16.04.2025
Туркияга алдов йўли билан чақирилган вояга етмаган ўзбекистонлик қиз ватанга қайтарилди
Жамият | 17:05 / 16.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Жаҳон чемпионатида муносиб иштирок этасиз, деб ишонаман — Шавкат Мирзиёев Осиё чемпионларини табриклади
Спорт | 11:57
-
Тошкентда судя маст ҳолатда машина олиб қочгани айтилмоқда
Жамият | 11:55
-
Италия бош вазири Жоржиа Мелони Ўзбекистонга ташриф буюради
Ўзбекистон | 11:51
-
Ҳафта давомида ҳарорат кўтарилиб боради
Ўзбекистон | 10:59
Мавзуга оид

21:10 / 21.07.2020
«Саид-Абдулазиз Юсупов оқлангани йўқ» — Олий суд

00:15 / 10.09.2019
Саид-Абдулазиз Юсупов иши бўйича ёпиқ суд бошланди

20:50 / 14.06.2019
Бош прокуратура Юсуповнинг иши назоратда эканини маълум қилди, айбланувчининг онаси ва адвокати эса уни кўра олмаётганидан норози

00:00 / 09.06.2019