Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда ахборот ва киберхавфсизлик юқори даражада таъминланган ташкилотлар ўнлиги эълон қилинди
“Киберхавфсизлик маркази” ДУК Ўзбекистондаги давлат ва хўжалик бошқаруви ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ахборот ва киберхавфсизликнинг таъминлангани ҳолати юзасидан 2021 йил II чорак якуний натижаларини эълон қилди.
Фото: Shutterstock
Маълум қилинишича, баҳолаш рейтинги “Киберхавфсизлик маркази” ДУКнинг ахборот ва киберхавфсизлик мониторинги тизимидаги ташкилотлар томонидан тақдим этилган маълумотларга асосланган.
Марказ рейтингининг энг юқори поғонасидан 96,9 балл билан Марказий банк жой олган. Кейинги ўринни Адлия вазирлиги банд этган.
Ўзбекистоннинг асосий экспорт товари – олтин қазиб чиқариш билан шуғулланувчи Навоий кон металлургия комбинати ахборот ва киберхавфсизликнинг таъминланганлиги бўйича кучли учликни якунлаб берган.
Кучли ўнталикка, шунингдек божхона ва статистика қўмиталари, Наманган ва Фарғона вилояти ҳокимликлари ҳам киритилган.

Мавзуга оид
18:10 / 28.03.2026
Фуқароларга ўз номига кредит расмийлаштирилгани ҳақида хабар берувчи хизмат йўлга қўйилди
16:44 / 28.03.2026
Марказий банк ҳисобварақлар ўртасида A2A ўтказмаларни ишга туширди
16:34 / 28.03.2026
“Картани тўлдириш комиссияларини Марказий банк тартибга солмайди” — Нодир Сайдуллаев
13:16 / 26.03.2026