Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳокимларнинг бюджет очиқлиги бўйича мажбурияти кучайтирилди
Маҳаллий бюджетнинг қўшимча маблағларидан фойдаланишга оид қарор ва фармойишларни 3 иш куни ичида ҳокимликнинг расмий сайти ва openbudget.uz порталига жойлаштириш мажбурий деб белгиланди.
Фото: Kun.uz
Маҳаллий бюджетлар очиқлигини ошириш юзасидан иқтисодиёт ва молия вазирининг буйруғи қабул қилинди.
Унга кўра, 19 мартдан эътиборан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда барча даражадаги ҳокимликлар маҳаллий бюджетнинг қўшимча маблағларидан фойдаланишга доир қарорларни (фармойишларни) улар қабул қилинганидан сўнг 3 иш куни ичида мажбурий тартибда ўз расмий веб-сайтларига ҳамда “Очиқ бюджет” ахборот порталига жойлаштириши керак.
Буйруқ билан, шунингдек, “Очиқ бюджет” порталида жисмоний шахс томонидан муайян даврда тўланган даромад солиғи, мол-мулк солиғи ва ер солиғи ҳамда бу солиқлар ҳисобидан амалга оширилган харажатлар (йўналишлар кесимида) тўғрисидаги маълумотлар доимий равишда жойлаб берилиши белгиланди.
Аввалроқ Коррупцияга қарши курашиш агентлиги 2026 йил январ ойида ҳокимлар 400 га яқин қарорни E-qaror платформасида асоссиз равишда яшириб қўйганини аниқлаган эди.
Мавзуга оид
10:07 / 03.04.2026
Ўзбекистон миллий валютада 1 млрд доллар эквивалентидаги облигацияларни 12,25 фоиз ставкада жойлаштирди
10:00 / 29.03.2026
Лихачёв айтган триллионлар ва бюджет гарданидаги футбол — ҳафта дайжести
15:12 / 28.03.2026
Ўзбекистонда футболчилар даромад солиғидан озод этилди
09:05 / 22.02.2026