ХТВ ноҳақликка дуч келган ўқитувчилардан 1006 рақамига мурожаат қилишни сўради
Халқ таълими вазири ўринбосари Темур Комилов 1 февраль кунги матбуот анжуманида Ўзбекистон Маърифатпарварлар жамияти учун ўқитувчилар ойлигидан ушлаб қолиниши қанчалик тўғри экани ҳақидаги саволга жавоб берди.
«Турли жамиятлар учун тўловлар, бадаллар, ажратмалар ходимнинг ёзма розилигисиз ёки мажбурий тарзда ушлаб қолиниши мумкин эмас», – дея Комиловнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Вазир ўринбосари халқ таълими тизимидаги ходимларга иш ҳақидан ёзма розиликсиз ёки мажбурий ушлаб қолишлар, умуман, халқ таълими тизимидаги ходимларга қилинган ноҳақликлар кузатилганда, 1006 ёки +998999881006 рақамлари ёхуд www.ustozovozi.uzedu.uz портали орқали виртуал инспекторга мурожаат қилишларини сўради.
Темур Комиловнинг айтишича, Халқ таълими вазирлигининг президент қарори билан ташкил этилган назорат-ҳуқуқий хизмати шу каби ишлар билан шуғулланади.
Матбуот анжуманида ХТВ расмийси 2024 йилгача мактаб ўқитувчилари маошини 1000 долларга етказиш мўлжал қилинганини ҳам таъкидлади.
Мавзуга оид
15:21 / 24.07.2023
Мактаб ўқитувчиларига 7,8 млрд сўмлик таътил пуллари ундириб берилди
07:31 / 14.07.2023
Янги ишга кираётган хорижий тил ўқитувчиларига B2 даражадаги сертификат мажбурий бўлади
18:39 / 27.06.2023
Ўқитувчиларнинг таътили 56 кун этиб белгиланди
20:40 / 22.06.2023