Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонлик ўқитувчилар ChatGPT’дан бепул фойдаланишади
Қозоғистон ҳукумати ва OpenAI компанияси ўртасида меморандум имзоланди. Келишувга кўра, қозоғистонлик педагогларга уч йил давомида ҳар йили камида 165 минг ChatGPT Edu лицензияси берилади.
Қозоғистон ҳукумати ва OpenAI компанияси таълим соҳасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолади. Бу ҳақда Қозоғистон Сунъий интеллект ва рақамли ривожланиш вазирлиги хабар берди.
Ушбу келишув орқали рақамлаштириш ва инновацион таълим ечимларини жорий этиш соҳасида узоқ муддатли ҳамкорлик учун асос яратилиши таъкидланяпти.
Ҳужжат қозоғистонлик педагогларга уч йил давомида ҳар йили камида 165 минг ChatGPT Edu лицензиясини беришни назарда тутган. ChatGPT’нинг махсус версияси таълим муассасаларида фойдаланиш учун мўлжалланган бўлиб, сунъий интеллектга асосланган воситалар ёрдамида ўқитиш сифатини оширишга қаратилган.

«Бутун дунё бўйлаб ўқитувчилар маъмурий вазифаларни камайтириш орқали ўқувчиларни ўқитиш ҳамда ривожлантиришга кўпроқ вақт ажратиш учун сунъий интеллектдан фойдаланмоқда. Тўғри қўллаб-қувватлаш билан ўқитувчилар сунъий интеллектни ўқув жараёнида самарали тарзда қўллаш имкониятига эга бўлади. Қозоғистон ҳукумати билан келишувимиз маҳаллий ўқитувчиларга ChatGPT’дан фойдаланишга ва бутун мамлакат бўйлаб мактабларга сунъий интеллект афзалликларини жорий этишга ёрдам беради», дея таъкидлаган OpenAI GTM таълим ва давлат дастурлари йўналиши раҳбари Кевин Милс.
Мавзуга оид
09:10 / 03.07.2026
Қозоғистонда қийин аҳволга тушган фуқаролар Ўзбекистонга қайтарилди
22:06 / 30.06.2026
Тўқаев Қозоғистондаги ҳокимиятда кенг кўламли ўзгаришларни эълон қилди
20:30 / 28.06.2026
Қозоғистон қуролли кучлари юқори даражадаги жанговар шайлик ҳолатига келтирилади
20:26 / 25.06.2026