Аёллар дунёси | 13:56 / 27.11.2025
2336
2 дақиқада ўқилади

Олий таълимда аёл профессор-ўқитувчилар улуши 46 фоизга етди

2024-2025 ўқув йили бошида Ўзбекистон олий таълим ташкилотларида меҳнат қилаётган профессор-ўқитувчи ходимларининг қарийб ярмини аёллар ташкил этмоқда — уларнинг улуши 46,2 фоизга етди.

Фото: Marifat.uz

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2024-2025 ўқув йили бошида мамлакат ОТМда (ўриндошларсиз) меҳнат фаолиятини амалга ошираётган профессор-ўқитувчи ходимлар сони 49,6 минг кишини ташкил этган.

Профессор-ўқитувчи ходимлар умумий сонида:

эркаклар — 26,7 минг нафар (53,8 фоиз);
аёллар — 22,9 минг нафар (46,2 фоиз) улушга эга.

Бу кўрсаткич 2020-2021 ўқув йили бошига нисбатан 17,5 минг кишига, яъни 54,5 фоизга ўсгани қайд этилган.

Ҳудудлар кесимида профессор-ўқитувчи кадрлар қуйидагича жойлашган:

  • Қорақалпоғистон Республикаси — 2,7 минг нафар;
  • Андижон вилояти — 3,1 минг нафар;
  • Бухоро вилояти — 3,2 минг нафар;
  • Жиззах вилояти — 2,1 минг нафар;
  • Қашқадарё вилояти — 2,2 минг нафар;
  • Навоий вилояти — 1,1 минг нафар;
  • Наманган вилояти — 2,3 минг нафар;
  • Самарқанд вилояти — 4 минг нафар;
  • Сурхондарё вилояти — 2 минг нафар;
  • Сирдарё вилояти — 0,7 минг нафар;
  • Тошкент вилояти — 2,5 минг нафар;
  • Фарғона вилояти — 2,7 минг нафар;
  • Хоразм вилояти — 2,1 минг нафар;
  • Тошкент шаҳри — 18,9 минг нафар.

Статистикага кўра, профессор-ўқитувчи кадрларнинг энг юқори тўпланиши Тошкент шаҳрига тўғри келади. Аёл мутахассисларнинг улуши ўсиб бориши эса олий таълим тизимида гендер мувозанатини таъминлаш йўналишидаги ўзгаришларни намоён этмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид