Ўзбекистон | 16:32 / 24.11.2022
22933
7 дақиқада ўқилади

Маҳаллабай ишлаш агентлиги битта ахборот тизими учун 8,4 млрд сўм пул сарфлаяпти. Шартнома тендерсиз тузилган

Камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги агентлик “Онлайн маҳалла” ахборот тизимини яратиш учун 8,4 млрд сўм (тақрибан 755 минг доллар) сарфлаяпти. Бунинг учун истисно тариқасида тендер ўтказмасдан шартнома тузилган. Дастурчилар бундай ахборот тизимини яратишга бундан бир неча баробар кам пул кетишини айтмоқда.

online-mahalla.uz сайтидан скриншот

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги “Онлайн маҳалла” ахборот тизимини яратиш учун 8,4 млрд сўм ажратган. Бу борадаги ҳужжат Давлат харидлари порталига жойланган.

Унга кўра, 2022 йил 18 майда агентлик ва “Realsoft” МЧЖ ўртасида тўғридан тўғри шартнома тузилган.

Шартномада “Онлайн маҳалла" электрон платформасини қисқа муддатларда ишга тушириш мақсадида платформани ишлаб чиқиш ҳамда сервис хизмати бўйича ушбу соҳада етарли тажриба ва малакага эга йирик IT-компанияларидан бири бўлган "Realsoft" МЧЖ билан, истисно тариқасида, тендер (танлов) ўтказмасдан тўғридан тўғри шартнома тузилган”и келтирилган.

 

1 кишининг 6 соатлик иш ҳақи – 576 минг сўм

Шартномада компания платформ ани 30 кун ичид а тайёр қилиб топшириши белгиланган. Хизмат нархи 8,4 млрд сўм деб кўрсатилган.    

Орадан 12 кун ўти б, 30 майда қўшимч а келишув тузилган ва лойиҳа спецификацияси аниқроқ ёзилган: платформани ишлаб чиқишдан ташқари, унга кафолатли техник хизмат кўрсатиш вазифаси ҳам қўшилган ва бунинг устида 45 киши 325 иш куни давомида 6 соатдан иш лаши, соатига 96 минг сў мдан ҳақ олиши бел гиланган – б у  ҳисоб-китоб арифметикасидан умумий 8,4 млрд сўм келиб чиқади.

     

Шуниси эътиборлики, шартномада шундоқ ҳам компания яратган дастурий маҳсулотининг 5 йил давомида техник  топшириқномада ёзилганидек ишлашини ка фолатлаши ёзилган, п латформа 1 ой ичида тайёр қилиб топширилиши ҳақидаги бан д ҳам ўзгармасд ан қо лган. Яъни, 1 ой ичида тайёр бўладиган ва муаммосиз ишлаши кафолатланган маҳсулотга техник хизмат кўрсатиш учун 325 кун давомида 45 кишининг ҳар бирига кунига 576 минг сўмдан (!) тўланиши саволларни келтириб чиқаради. Хусусан, 1 ойда ишлаб чиқиладиган тизим учун 8,4 млрд сўм сарфланиши шубға туғдиришини ўйлаб, муддат 325 кунга узайтирилган ва “техник хизмат кўрс атиш” банди қўшилгани эҳтимоли ўртага чиқади.

    

Шартнома “қонуний” ва “коррупциядан холи”

Агентлик бош юрисконсулти А.Ёқуббоев бу “шартнома қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳолда тузилган” деб хулоса берган.

Шартномага 1-сонли қўшимча келишувни эса Юридик бюро бошлиғи Б.Нурмуҳаммедов имзолаган: у шартномани ҳуқуқий экспертизадан ўтказиб, 30 май санаси билан “экспертиза жараёнида лойиҳада коррупциявий ҳолатларни вужудга келтирувчи [...] нормалар мавжудлиги аниқланмади”, “қонунчилик ҳужжатларига [...] мувофиқ” деб хулоса ёзиб берган.

Лекин шартноманинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлиги савол остида. “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонунга асосан, бюджет буюртмачилари БҲМнинг 6 минг баравари – 1,8 млрд сўмдан ошиқ қийматдаги давлат харидларини тендер орқали амалга ошириши керак.

Давлат реестрига кўра, “Realsoft” МЧЖнинг асосий эгаси – Насруллаев Ҳикматулло Ҳабибуллоевич. У компаниянинг 80 фоиз улушига эгалик қилади. 20 фоиз улуш эса Жафарова Нилуфар Баҳодировнага қарашли. Корхона 2015 йилда ташкил қилинган ва компютер дастурлаштириш соҳасидаги фаолият билан шуғулланади. Устав фонди – 10 млн сўм.

Ҳикматулло Насруллаев компютер дастурлаштириш соҳасидаги бошқа компаниялар – “Smart Marketplace” ва “Wisesoft IT group”да ҳам улушларга эга.

“30 кунлик иш учун АҚШда ҳам бунча пул сарфланмайди”

Лойиҳа қиймати ҳақидаги хабарлар интернетда тарқалгач, ўзбекистонлик дастурчилар давлат оддий платформага 8,4 млрд сўм ажратаётганидан ҳайронлигини яширмади.

“Кўнгиллилар бўлса, ушбу платформани 1 ҳафта ичида ёзиб тугатамиз. Бепулга. 30 кунлик иш учун USA (АҚШ)да ҳам 8 миллиард 400 миллион сўм сарфланмайди ($755,970). Ёки давлат тендерлари учун платформа ясаб берамиз!” – деб ёзди бир дастурчи.

“Нарх шиширилган бўлиши мумкин”

Kun.uz суҳбатлашган IT соҳаси вакилига кўра, бу лойиҳанинг ўртача бозор нархини аниқлаш учун техник топшириқни кўриш керак, лекин уни кўрмай туриб ҳам лойиҳа нархи шиширилган деб ҳисоблаш мумкин.

“Биринчидан, бу шунчаки оддий сайт эмас, ахборот тизими (шартномасида онлайн платформа деб кўрсатилган).

Иккинчидан, исталган платформа ёки ахборот тизимини қуришда техник топшириқ номли ҳужжат бўлади. Бу ҳужжатда яратиладиган тизим қанақа функционаллардан иборат, қанақа ахборотлар алмашинади ёки қайта ишланади, қандай фойдаланувчи ва роллар бор, тизим дастурий ва техник томонига қўйиладиган талаблар, ишлаб чиқиш ҳамда қўллаб-қувватлаш муддатлари кўрсатилади. Шу техник топшириқ асосида нарх шакллантирилади. Ҳозир техник топшириқни кўрмай, бирор нима дейиш қийин.

Техник топшириқ кўрсатилмаган, экспертиза асосида дастлабки нарх 870 млн сўмга камайтирилган, демак, асл нархи бундан ҳам юқори бўлган.

Шундай бўлса-да, фикримча, тизим нархи жуда ҳам шиширилган. Шартномага 1-сонли қўшимча келишувда 45 киши 6 соатдан 325 кун ишлайди ва бир кишига соатига 96 минг сўм тўланади деб, буюртманинг умумий қийматини 8,4 млрд қилиб кўрсатишган. Бу баҳолашни мен жуда ҳам хато ва тизимни ишлаб чиқиш деталларини яшириш деб ҳисоблайман.

Қандай мутахассислар ишлайди, сони ва уларнинг соатбай иш ҳақи қанча, қандай функционаллар қурилади ва уларга қанча вақт сарфланади – шулардан келиб чиқилади. Тўғри, бу нарсаларни фирма очиқлаш мажбуриятига эга эмас, лекин техник топшириқ очиқланиши керак. Ва шундан кейин якуний бирор нима дейиш мумкин”, – деди дастурчи.

“Онлайн маҳалла” ахборот тизими республиканинг барча маҳаллаларида ҳоким ёрдамчилари иш бошлагани муносабати билан ишлаб чиқилган. Портал орқали одамлар турли субсидиялар олиш, ишга жойлашиш, мономарказда ўқиш учун аризалар бериши ёки мурожаатлар юбориши мумкин. Ҳоким ёрдамчилари келиб тушган аризаларни кўриб чиқишда аризачиларнинг ишсиз экани, кам таъминланган аъзоси экани, у сўраётган субсидиядан аввал ҳам фойдалангани ёки йўқлиги кабиларни онлайн текшира олади.

Kun.uz нега лойиҳани амалга ошириш учун тендер ўтказилмагани, битта ахборот тизимига нима сабабдан 8,4 млрд сўм сарфлангани борасида Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш агентлигига саволлар билан мурожаат қилди. Агентлик матбуот хизмати бу борада муносабат тайёрланаётганини айтди.

Мавзуга оид