Ўзбекистон | 14:04 / 21.05.2026
3545
1 дақиқада ўқилади

22 май куни «Бунёдкор» стадиони атрофидаги айрим кўчалар вақтинча ёпилади

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий жамоасини жаҳон чемпионатига кузатиш тадбири муносабати билан Тошкентдаги айрим кўчаларда ҳаракат вақти-вақти билан чекланади. Чеклов 22 май куни соат 16:00 дан соат 21:00 гача амал қилади.

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий жамоасини жаҳон чемпионатига кузатиш тадбири муносабати билан Тошкент шаҳридаги айрим кўчалар вақти-вақти билан ёпиқ бўлади, дея хабар бермоқда пойтахт Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази.

Чеклов 22 май соат 16:00 дан 21:00 гача амал қилади. Бу пайтда қуйидаги кўчаларда вақти-вақти билан транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланади:

  • Чилонзор-Чўпонота кўчалари чорраҳасидан Чўпонота кўчаси бўйлаб Қатортол-Чўпонота кўчалари чорраҳасигача;
  • КҲАЙ-Чилонзор кўчалари чорраҳасидан Чилонзор кўчаси бўйлаб Чилонзор-Чўпонота кўчалари чорраҳасигача;
  • КҲАЙ-Бунёдкор кўчалари чорраҳасидан Бунёдкор иккинчи даражали йўли бўйлаб Бунёдкор-Чўпонота кўчалари чорраҳасигача.
  • Нурафшон-Себзор кўчалари чорраҳасидан Себзор кўчаси бўйлаб Ислом Каримов-Бунёдкор кўчалари чорраҳасигача;
  • Ислом Каримов-Бунёдкор кўчалари чорраҳасидан Бунёдкор кўчаси бўйлаб Бунёдкор-Иккинчи Қатортол кўчалари чорраҳасигача.

ЙҲТЭМ ҳайдовчиларга олдиндан муқобил йўналишларни режалаштиришни тавсия қилди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид