Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда «Йил талабаси» танлови жорий этилади
Таълим тизимида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги «Маънавият ва маърифат» маркази фаолиятини такомиллаштириш ҳамда талаба ва ўқувчиларнинг дарсдан бўш вақтини мазмунли ташкил этиш чора-тадбирлари дастури тасдиқланди.
Унга кўра, талабалар ўртасида «Йил талабаси» танлови жорий этилади ва унинг ҳар йили ўтказиб борилиши йўлга қўйилади.
Биринчи бўлиб «Йил талабаси» танловини ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ таркиби шакллантирилади. Сўнг «Йил талабаси» танловининг низоми ишлаб чиқилади ва тасдиқланади. Шунингдек, танлов олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ўтказиб борилади.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Республика Маънавият
ва маърифат маркази бу борада масъул этиб белгиланди.
Мавзуга оид
21:00 / 03.04.2026
Тошкент давлат тиббиёт университети: хорижий талабалар учун нуфузли танлов
19:00 / 03.04.2026
Мундиалга йўл: Ўзбекистонда Kia x FIFA 2026™ мижозлар ўртасидаги танлов ғолиблари аниқланди
08:32 / 17.03.2026
Йирик ва мегалойиҳалар учун параллел экспертиза амалиёти йўлга қўйилади
15:31 / 14.03.2026