Ўзбекистон | 20:39 / 06.08.2020
6972
2 дақиқада ўқилади

Навбатдаги ялпи мажлисда 16 та масала кўриб чиқилади – Сенат

Олтинчи ялпи мажлис 7 август куни видеоконференцалоқа шаклида ўтказилади. Жараён Сенатнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали жонли ёритилади.

«Сенатининг олтинчи ялпи мажлиси видеоконференцалоқа шаклида ўтказилади. Унда 16 та масала, хусусан, 8 та қонун кўриб чиқилиши назарда тутилган. «Таълим тўғрисида»ги, «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги, «Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида»ги қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ва бошқа бир қатор қонунлар шулар жумласидандир.

Бундан ташқари, «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид давлат дастурининг 2020 йил биринчи ярим йиллигидаги ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг ҳисоботи, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактикаси ҳолати тўғрисидаги ахборотини эшитиш назарда тутилган», дейилади юқори палата ахборот хизмати томонидан эълон қилинган хабарда.

Қайд этилишича, олтинчи ялпи мажлисда Россия Федерациясида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқаролари ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлаш чора-тадбирлари юзасидан ва бошқа масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига парламент сўрови юбориш масаласи ҳам режалаштирилган.

Бундан ташқари, кун тартибидан қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш каби жиноятлар содир этилиши ҳолати тўғрисида Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизматига парламент сўровлари юбориш масаласи ҳам ўрин олган.

Сенат яхборот хизмати ялпи мажлис юқори палатанинг расмий сайти, ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ҳамда «UzReport» телеканали орқали жонли эфирда ёритиб борилади.

Мавзуга оид