Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш учун бериладиган ер қаъри участкалари рўйхати тасдиқланди
Фото: Евгений Епанчинцев / ТАСС
Вазирлар Маҳкамасининг “Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш учун 2019 йилда фойдаланишга бериладиган ер қаъри участкаларининг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 26 ноябрдаги ПҚ-4030-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинди.
Қарор билан қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш учун 2019 йилда фойдаланишга бериладиган ер қаъри участкаларининг рўйхати тасдиқланди.
Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси:
ушбу қарор билан тасдиқланган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар белгиланган тартибда берилишини;
Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда ер қаъридан фойдаланувчиларнинг тегишли ер қаъри участкаларидан мақсадли ва белгиланган меъёрлар асосида фойдаланишини таъминлайди.
Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш учун 2019 йилда фойдаланишга бериладиган ер қаъри участкаларининг рўйхати
Мавзуга оид
13:39 / 30.01.2026
Кам таъминланган оилаларга пиллачилик учун 50 сотихдан ер бепул ажратилади
15:07 / 27.01.2026
Наманганда ер расмийлаштиришни ваъда қилган ўрмон хўжалиги масъуллари ва кадастр мутахассиси ушланди
10:08 / 20.01.2026
Немисларнинг учдан икки қисми федерал ерлар сони қисқаришига қарши
08:50 / 25.12.2025