Ўзбекистон | 12:31 / 26.10.2021
3544
1 дақиқада ўқилади
Андижонда "Nexia" ва "Damas" иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Андижон вилояти, Хўжаобод тумани ҳудудидан ўтувчи автомобил йўлида "Nexia" ва "Damas" иштирокида тўқнашув содир бўлган. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Хабарда келтирилишича, 25 октябр куни соат 11:30 ларда ҳайдовчи, 1982 йилда туғилган О.Б. бошқарувидаги "Nexia" ҳамда ҳайдовчи 1978 йилда туғилган А.Ш. бошқарувидаги "Damas" русумли автомобиллар тўқнашиб кетган.
Натижада "Damas" русумли автомобил йўловчиси, 1964 йилда туғилган Г.А. тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Хўжаобод тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
20:54 / 26.11.2024
Давлат бюджетининг 9 ойлик ижроси. Дефицит – 36 трлн сўм
15:56 / 25.11.2024
Андижон давлат техника институти ташкил этилади
07:40 / 25.11.2024
Икки туманда 966 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланилди
22:05 / 23.11.2024