Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 07:55 / 26.10.2023
7410
1 дақиқада ўқилади
Абдулла Арипов Бишкекда ШҲТ, МДҲ ва ЕОИИ йиғилишларида иштирок этади
Бишкек шаҳридаги тадбирлар доирасида икки ва кўп томонлама учрашувлар ўтказилиши ҳам кўзда тутилган.
Фото: Kun.uz
Жорий йилнинг 25–26 октябр кунлари Бишкек шаҳрида (Қирғизистон) Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ва Евросиё иқтисодий иттифоқи ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишлари бўлиб ўтади.
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги ҳукумат делегацияси мазкур йиғилишларда иштирок этади.
Бишкек шаҳридаги тадбирлар доирасида икки ва кўп томонлама учрашувлар ўтказилиши ҳам кўзда тутилган.