Европа-Ўртаер денгизи сейсмология марказининг маълумот беришича, зилзила магнитудаси 4 баллни ташкил этган.

Зилзила эпимаркази Бишкек шаҳридан 19 км узоқликда бўлиб, зилзила ўчоғи 4 км чуқурликда жойлашган.

Зилзила давомийлиги 2-3 дақиқани ташкил этган. Қурбонлар ва вайронгарчиликлар тўғрисида маълумот берилмаган.