Мудофаа вазирлиги: Россия билан ҳамкорлик дастури бўйича хавотирлар асоссиз

Мудофаа вазирлиги Россия қўшинлари Ўзбекистон ҳудудида жойлаштирилиши эҳтимолини рад этди. Бу ҳақда вазирлик Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти баёнотида айтилган.
Қайд этилишича, “интернет тармоғидаги айрим сайтлар” жорий йил 27-28 апрель кунлари Россия мудофаа вазири, армия генерали С.Шойгунинг Ўзбекистонга ташрифи якунлари бўйича қуйидаги саволларни бера бошлади: стратегик шериклик доирасида Россия қўшинларининг Ўзбекистонга киритилиш эҳтимоли борлигидан хавфсираш, Россиядаги ҳарбий тўқнашувларга Ўзбекистоннинг аралашиш эҳтимоли борлиги, ғарб давлатлари томонидан Ўзбекистон ташқи сиёсатига салбий баҳо бериш эҳтимоли, Россиянинг Ўзбекистонга таъсири кучайиб бораётганидан норозилик ва Европа иттифоқи билан ҳамкорликни кучайтириш зарурати.
“Қайд этиш жоизки, ушбу барча хавотирлар мутлақо асоссиз ва ҳеч қандай мантиққа тўғри келмайди”, дейилади вазирлик баёнотида.
Эслатилишича, Ўзбекистон Конституцияси (1992 йил), Ташқи сиёсий фаолият концепцияси (2012 йил), Мудофаа доктринаси (2018 йил) каби мудофаа соҳасидаги асосий ҳужжатларда бу саволларга аниқ жавоблар келтирилган.
Ўзбекистон Мудофаа доктринасида қуйидагича ёзилган:
- “Ўзбекистон Республикасининг мудофаа соҳасидаги сиёсати қуйидаги принципларга асосланган:
- ўз ҳудудида чет эл ҳарбий базалари ва объектларининг жойлаштирилишига йўл қўймаслик;
- Қуролли Кучларнинг хориждаги тинчлик ўрнатиш билан боғлиқ операцияларда ва ҳарбий можароларда иштирок этмаслиги”.
Россия қўшинларининг Ўзбекистонга киритилиши ҳамда Россиянинг ҳарбий тўқнашувларига Ўзбекистон аралашиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларни бўрттириш асоссиз экани айтилади.
Шунингдек, Ўзбекистон ўзининг ички ва ташқи сиёсатини ўзи белгилайдиган суверен давлат экани эслатилди. Ўзбекистон Конституцияси 17-моддасида шундай дейилади: “Ўзбекистон Республикаси халқаро муносабатларнинг тўла ҳуқуқли субъектидир...”.
“Шу боис, ғарб давлатлари томонидан Ўзбекистон ташқи сиёсатига салбий баҳо берилиши мумкинлигидан қўрқиш, Россиянинг Ўзбекистонга таъсири кучайиб бораётганидан норозилик ва Европа иттифоқи билан ҳамкорликни кучайтириш зарурлиги тўғрисидаги талаблар ҳам ўзини оқламайди.
Қайд этиш жоизки, Ўзбекистоннинг Россия билан ҳам, Европа, Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатлари, АҚШ билан ҳам ҳамкорлиги ишонч, тенг ҳуқуқлилик, ўзаро ҳурмат ва манфаатларни ҳисобга олиш тамойиллари асосида қурилган.
Ўзбекистон ва Россия Мудофаа вазирликлари ўртасида кенгайтирилган меъёрий-ҳуқуқий база яратилган бўлиб, у қуролли кучлар фаолиятининг турли йўналишлари бўйича ҳамкорликни юритиш ва фаоллаштириш имконини беради.
Бундай ҳамкорликнинг асосини авваламбор, Ўзбекистон ва Россия ўртасида 2004 йил 16 июлда имзоланган Стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома ҳамда 2005 йил 14 ноябрда имзоланган Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартнома ташкил этади.
Очиқ ва виждонан тан олиш керакки, бугунги кунда Россия Ўзбекистон аҳолисининг тинч ҳаётини таъминлаш, шунингдек, минтақада тинчлик ва барқарорликни сақлаш мақсадида Ўзбекистон Қуролли Кучларига қурол ва ҳарбий техника етказиб бериш бўйича энг йирик шерик бўлиб қолмоқда”, дейилади Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги баёнотида.
Икки мамлакат Мудофаа вазирликлари ўртасидаги яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш Ўзбекистон ташқи сиёсатининг мантиқий давоми экани, Россия билан ҳамкорликнинг Ўзбекистон учун турли оқибатлари тўғрисидаги бир ёқлама мулоҳазалар асоссиз экани айтилади.
Тавсия этамиз
Самарқанд шаҳрига кириш йўллари вақтинча ёпилади
Ўзбекистон | 21:35 / 30.03.2025
Дунё бўйлаб Рамазон ҳайити қандай кутиб олинди – фотолар
Жаҳон | 20:30 / 30.03.2025
АҚШ «Толибон» билан алоқа ўрнатяптими?
Жаҳон | 16:25 / 30.03.2025
Германиядаги шаҳарча газетада эълон бериб, янги ҳоким ахтармоқда
Жаҳон | 07:57 / 30.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп Британиянинг Чагос архипелагини Маврикийга топшириш тўғрисидаги қарорини тасдиқлади
Жаҳон | 03:59
-
Исландияда ҳаракатга келган вулқон сабаб аҳоли эвакуация қилинмоқда
Жаҳон | 00:13
-
Австралияда сув тошқинлари оқибатида 100 мингдан ортиқ чорва нобуд бўлди
Жаҳон | 23:24 / 01.04.2025
-
Хитойда биринчи марта операторларга учар таксилардан фойдаланишга рухсат берилди
Фан-техника | 23:16 / 01.04.2025
Мавзуга оид

22:54 / 01.04.2025
Россия ва Украина бир-бирини энергетика объектларига зарба беришда давом этаётганликда айблади

22:39 / 01.04.2025
Путин губернаторлар маошини кескин оширди

20:35 / 01.04.2025
Россияда тарқалаётган «номаълум вирус» микоплазма пневмонияси бўлиб чиқди

17:12 / 01.04.2025