Самарқанддаги туғуруқхонада ўнлаб чақалоқлар ўлдирилгани аниқланди
"Ҳуқуқ" газетасининг 14 июндаги сонида хабар берилишича, Самарқандда сунъий аборт йўли билан туғилган чақалоқлар савдоси билан шуғулланган Н.С. бошқарувидаги туғуруқхона аниқланган, деб ёзмоқда Uznews.
Шифохона бошқаруви ходимлари тирик туғилган чақалоқларни сохта ҳужжат билан 500 АҚШ долларидан 2000 АҚШ долларигача бўлган миқдорда фарзандсиз оилаларга пуллашган.
Сотилмай қолган гўдаклар қаровсиз қолдирилиб, нобуд қилинган. Кичкинтойларнинг жонсиз таналари эса тиббий чиқиндиларни ёқишга мўлжалланган муфель печида ёқиб юборилган.
Мазкур ҳолат бўйича вилоят прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг бир қанча моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Жорий йилнинг февраль ойи охирида жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти судининг биносида шифохона маъмурияти ҳамда ходимларига ҳукм ўқилиб, шифохонанинг бош шифокори Н.С. 13 йил-у 2 ойга озодликдан маҳрум этилган.
Бундан ташқари, озодликдан маҳрум этилиш кўринишидаги жазо туғуруқхонанинг бошқа ходимларига нисбатан ҳам қўлланилган.
Мавзуга оид
08:10 / 21.11.2024
Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятини ривожлантириш юзасидан йиғилиш ўтказди
08:51 / 20.11.2024
Тўрт туманда 614 млн сўмлик электр ва газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди
13:49 / 14.11.2024
Самарқандда ўқувчи автобус уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди
09:28 / 08.11.2024