Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд шаҳрида ташкил этиладиган 5 та туманнинг қайси ҳудудларни эгаллаши режаси маълум қилинди
2021 йил 23 ноябр куни Халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгашининг навбатдаги сессияси ўтказилган. Унда бир қатор масалалар билан биргаликда Самарқанд шаҳрида ташкил этиладиган 5 та туман қайси ҳудудларни эгаллаши ҳам муҳокама қилинган. Бу ҳақда Kun.uz’га шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Самарқандни миллионер шаҳарга айлантириш учун, унга чегарадош бўлган Самарқанд, Паст Дарғом, Оқдарё ва Тойлоқ туманлари ҳудудларининг маълум қисми қўшилади. Шунингдек, доимий рўйхатдан ўтмаган аҳоли ва талабалар ҳисобига шаҳар аҳолиси сони 1 миллион нафарга етказилади.
Самарқанд шаҳар ҳудудини 5 та туманга бўлиш режалаштирилмоқда.
Жумладан:
- Қорасув тумани – майдони 7,921 минг гектар, МФЙлар сони 33 та, аҳоли сони 134,7 минг киши;
- Сиёб тумани – майдони 4,846 минг гектар, МФЙлар сони 100 та, аҳоли сони 301,3 минг киши;
- Сўғдиёна тумани – майдони 3,741 минг гектар, МФЙлар сони 54 та, аҳоли сони 184,9 минг киши;
- Боғишамол тумани – майдони 3,246 минг гектар, МФЙлар сони 55 та, аҳоли сони 170,5 минг киши;
- Мароқанд тумани – майдони 8,333 минг гектар, МФЙлар сони 51 та, аҳоли сони 226,6 минг киши.
Эслатиб ўтамиз, 2003 йилгача Самарқанд шаҳрида учта – Сиёб, Боғишамол ва Темирйўлчи туманлари бўлган. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2003 йил 12 декабрда қабул қилинган «Навоий, Наманган, Самарқанд ва Фарғона шаҳарларининг туман маъмурий-ҳудудий тузилмаларини тугатиш ҳамда Навоий вилоятининг Навоий тумани чегараларини кенгайтириш ва номини ўзгартириш тўғрисида»ги қарори билан Самарқанд шаҳридаги Сиёб, Темирйўлчи ва Боғишамол туманлари тугатилган.
Мавзуга оид
11:40 / 17.11.2025
Самарқандда Damas-2 ва Onix тўқнашуви оқибатида бир киши вафот этди
15:37 / 02.11.2025
Самарқандда ҳайдовчи ухлаб қолиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетди
12:31 / 27.09.2025
Мексика орқали ноқонуний равишда Америкага юбориш ҳолати аниқланди
14:52 / 07.09.2025