Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда чинорлар кесилди: расмийлар дарахтлар умрини ўтаб бўлганини иддао қилмоқда
Самарқанд шаҳрида Амир Темур мақбараси яқинида жойлашган учта чинор дарахти кесилгани акс этган видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалди. Бу ҳолат жамоатчиликда турли баҳс ва эътирозларга сабаб бўлди.
Самарқанд вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда иқлим ўзгариши бошқармаси муносабат бериб, ушбу чинорлар кўп йиллар давомида ташқи таъсирлар сабаб мустаҳкамлик хусусиятини йўқотгани, танасида ғоваклар пайдо бўлгани ва йўл томон 40 даражага оғиб қолганини маълум қилди. Расмийларга кўра, уларнинг аҳоли ва туристлар учун хавфли аҳволда қолиши эҳтимолий фожиали ҳолатларни келтириб чиқариши мумкин.
Бошқарманинг маълумот беришича, чинорларни кесиш учун белгиланган тартибда лицензия ҳам олинган. 22 август куни чиқарилган рухсатнома асосида Самарқанд шаҳар ҳокимлиги Ободонлаштириш бошқармаси аризаси ва Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хатига таянилган ҳолда ушбу қарор қабул қилинган.

Ҳужжатга кўра, кесилган ҳар бир чинор ўрнига қимматли турдан бўлган 10 та дарахт кўчати экилиши ва икки йил давомида парвариш қилиниши шарт қилиб белгиланган. Мазкур ишларни амалга ошириш масъулияти Самарқанд шаҳар ҳокимлиги Ободонлаштириш бошқармаси зиммасига юклатилган.
Экология бошқармаси яқин кунларда янги чинор кўчатлари экилиши ва Амир Темур мақбараси атрофида яшил ҳудуд тикланишини маълум қилди.

Мавзуга оид
09:59 / 26.11.2025
Хитой компанияси Навоийда атмосферага заҳарли чиқиндилар ташлашни камайтириш бўйича лойиҳаларни амалга оширади
18:09 / 25.11.2025
Экология инспекторига куч ишлатган Бувайда тумани ҳокими ўринбосари ишдан олинди
17:17 / 25.11.2025
Атмосферага зарар етказаётган 18 та корхона фаолияти вақтинча тўхтатилди
15:25 / 25.11.2025