Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШга виза олувчилар учун янги тартиб жорий этилди
Илгари ноиммиграцион визага ва суҳбатдан ўтишга исталган мамлакатда туриб ариза бериш мумкин эди. Энди эса талабгорлар фақатгина ё ўзининг мамлакатида, ёки унга яшаш ҳуқуқини берган давлатдагина ариза топшира олади.
Фото: Getty Imagеs
АҚШ ноиммиграцион визага ариза берувчилар учун тартибни янгилади. Бу ҳақда АҚШ давлат департаменти маълум қилди.
«АҚШ ноиммиграцион визасини (NIV) олиш истагида бўлганлар суҳбатга ўз мамлакати ёки ўзи яшаётган мамлакатдаги АҚШ элчихонаси ёки консуллигида ариза беришлари мумкин», — дейилади хабарда.
Бунда, агар аризачи ўз мамлакатидан бошқа жойда ариза бераётган бўлса, у ҳолда ариза берилаётган мамлакатда яшашини далиллаши керак бўлади.
Илгари бундай турдаги визага ва суҳбатдан ўтишга исталган мамлакатда туриб ариза бериш мумкин эди.
АҚШ Россияда мунтазам иммиграцион виза амалиётини ўтказмаётгани сабабли россияликлар Остона ва Варшавада ариза беришлари мумкин.
Яна 16 мамлакат, жумладан, Беларус ва Украина фуқаролари ҳам визага ариза бериш учун бошқа мамлакатдаги АҚШ элчихонаси ёки консуллигига мурожаат қилишларига тўғри келади.
Мавзуга оид
21:21 / 26.12.2025
Сеул ва Вашингтонга жавоб: Кимнинг «орзу рўйхати»даги яна бир қурол деярли тайёр
14:27 / 26.12.2025
Зеленский: “Уиткофф ва Кушнер билан жуда яхши суҳбат бўлди”
14:09 / 26.12.2025
АҚШ Сербия компаниясига РФ улушини сотиш бўйича музокаралар учун муддат берди
12:41 / 26.12.2025