Тезлик барча аҳоли пунктларида эмас, фақат асосий шаҳарларда пасайтириладиган бўлди
Тасдиқланган давлат дастурига асосан, 2023 йил 1 апрелдан эътиборан Тошкент ва Нукус шаҳарларида ҳамда вилоятлар ва туманларнинг марказларида максимал тезлик 70 км/соатдан 60 км/соатга туширилади. Дастур лойиҳасида тезликни барча аҳоли пунктларида 60 га тушириш таклиф этилганди.

Фото: Getty Images
Ўзбекистонда 2023 йилги давлат дастури тасдиқланди.
Унда йўл ҳаракати хавфсизлигини соҳасини “шаҳар автомобиллар эмас, пиёдалар учун” ғояси асосида ислоҳ қилиш кўзда тутилган.
Шу мақсадда 2023 йил 1 апрелдан бошлаб Тошкент ва Нукус шаҳарларида ҳамда вилоятлар ва туманларнинг марказларида транспорт воситалари ҳаракатланишининг энг юқори тезлиги соатига 70 километрдан 60 километргача туширилади.
Эслатиб ўтамиз, давлат дастури лойиҳасида 2023 йил 1 июндан бошлаб барча аҳоли пунктларида максимал тезликни 70 км/соатдан 60 км/соатга тушириш таклиф этилган эди. Якунда янги чеклов фақат Тошкент, Нукус ҳамда вилоят ва туман марказларига тааллуқли бўлиши ва 1 апрелдан кучга кириши белгиланди.
Тасдиқланган давлат дастурига кўра, 2023 йил 1 декабрдан бошлаб транспорт воситасининг эгасига транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқи ўтказилган шахс билан биргаликда тегишли ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатни (ишончнома ва бошқалар) тақдим этган ҳолда, ДЙҲХХ органларини транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини ўтказгани ҳақида хабардор қилиш ҳуқуқи берилади.
Бунда, хабарнома олинган кундан бошлаб ваколатли орган ЙҲХХнинг Ягона автоматлаштирилган ахборот-таҳлил тизимига тегишли ўзгартиришлар киритади. Натижада бу транспорт воситасида содир этилган қоидабузарликлар учун жарималар бошқариш ҳуқуқи ўтказилган шахс номига ёзилади.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
Ким Чен Ин Шимолий Корея танкларини янгилаш зарурлигини маълум қилди
Жаҳон | 22:44 / 04.05.2025
-
Португалия 18 мингга яқин ноқонуний мигрантни мамлакатдан чиқариб юборади
Жаҳон | 21:57 / 04.05.2025
-
Ҳиндистон Ченаб дарёси орқали Покистонга сув етказиб беришни тўхтатди
Жаҳон | 21:40 / 04.05.2025
-
Тошкент туманидаги ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин чиқди
Жамият | 20:47 / 04.05.2025
Мавзуга оид

15:03 / 04.05.2025
Навоийда икки нафар ёшлар етакчиси ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди

16:40 / 03.05.2025
Ўзбекистонда электромобил қувватлаш станциялари сони 1400 тага етди

16:20 / 03.05.2025
Кўза кунда эмас, кунида синади. Боғчалар болалар ҳаёти билан ўйнашмоқда

16:17 / 03.05.2025