Ўзбекистон | 11:39 / 26.08.2022
10292
2 дақиқада ўқилади

Асаднинг ШҲТ Самарқанд саммитига келиши муҳокама қилинмаган - Ўзбекистон миллий координатори

Башар Асаднинг ШҲТнинг Самарқанддаги саммитига келиши масаласи ҳозирча кўтарилмаган ва муҳокама қилинмаган. 

Фото: Reuters

Сурия президенти Башар Асаднинг Шанҳай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд саммитида иштирок этиши масаласи кўтарилмаган ва муҳокама қилинмаган. 

Бу ҳақда РИА «Новости» Ўзбекистоннинг Шанҳай ҳамкорлик ташкилотидаги ишлари бўйича миллий координатори Раҳматилла Нуримбетовга таянган ҳолда хабар берди.

Аввалроқ, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ва Сурия етакчиси Башар Асад Самарқандда икки томонлама учрашув ўтказиши мумкинлиги, икки давлат раҳбарлари 2011 йилдан бери гаплашмаётгани маълум қилинганди

Эроннинг Tasnim агентлиги маълумотига кўра, Россия президенти Владимир Путин Ражаб Тоййиб Эрдўғанни сентябр ойида Самарқандда бўлиб ўтадиган Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти саммитига таклиф қилган.

Матбуот хабарларига кўра, Туркиянинг «Ватан» партияси раҳбари Дўғу Перинчек яқин орада делегация таркибида Сурияга жўнаб кетади ва у ерда Башар Асад билан учрашиб, музокаралар ўтказади. 

Tasnim хабарига кўра, агар бу учрашув «ижобий» бўлса, Туркия ва Сурия президентлари ШҲТнинг бўлажак йиғилиши доирасида учрашиши мумкин. 

Туркиянинг Turkiye газетаси август ойи бошида Ражаб Тоййиб Эрдўған ва Башар Асад телефон орқали мулоқот қилиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эди. Икки давлат раҳбарлари 2011 йилдан бери гаплашмаяпти. 

Туркия Ташқи ишлар вазирлиги бўлажак музокаралар ҳақидаги маълумотни рад этди. Дипломатик идора раҳбари Мавлуд Чавушўғли Сурия билан тўғридан тўғри алоқалар ҳақида ҳозир «гап-сўз ҳам бўлиши мумкин эмас» деди. 

Мавзуга оид