Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
МИБ тадбиркор фойдасига 210 минг доллар ундириб берди
Тўлов топшириқномасига асосан қарздор жамиятдан ундирувчи тадбиркор фойдасига жами 210 минг АҚШ доллари эквивалентидаги қарздорлик – 2 млрд 129 млн сўм қийматда тўлиқ ундирилган.
Мажбурий ижро бюроси матбуот хизматининг Kun.uz’га тақдим қилган маълумотига кўра, Тошкент шаҳар Иқтисодий судининг ижро варақасига асосан, Яшнобод туман бўлимига қарздор жамиятдан ундирувчи корхона фойдасига жами 210 минг АҚШ доллари миқдорида қарз ундириш ҳақидаги ижро иши келиб тушган.
Ижро ҳужжати юзасидан бўлим давлат ижрочиси томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздорнинг номига расмийлаштирилган моддий қийматликлар ўрганилиб, қонунда белгиланган тартибда банд солинган ва ундирувни қарздор номига расмийлаштирилган моддий қийматликларга қаратиш юзасидан мажбурий ижро чоралари кўрилган.
Шунингдек, давлат ижрочиси томонидан қабул қилинган қарорга асосан тегишли банкка чет эл валютасини сотиб олиш мажбурияти юкланган бўлиб, тўлов топшириқномага асосан, қарздор жамиятдан ундирувчи тадбиркор фойдасига жами 210 минг АҚШ доллари миқдоридаги қарздорлик 2 128 967 400 сўмдаги қийматда тўлиқ ундирилган.
Мавзуга оид
20:57 / 03.04.2026
Қарзини узолмасдан банкрот бўлаётган фирмаларга оёққа туриб олишида ёрдам берилади
14:14 / 23.03.2026
Сирдарёда 2 нафар МИБ ходими пора билан қўлга олинди
16:23 / 17.03.2026
Тадбиркорнинг “белини синдириш” — Тошкентда пешлавҳалар билан нима бўляпти?
14:12 / 07.03.2026