Жамият | 14:13 / 21.07.2021
7753
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда пандемия даврида карантин қоидаларига амал қилмагани учун 1 миллиондан ошиқ киши жавобгарликка тортилган

Kun.uz манбасининг маълум қилишича, 2020 йилнинг 16 мартидан буён 1 млн 163 минг 27 нафар шахс карантин қоидаларига риоя қилмагани учун маъмурий жавобгарликка тортилган.

Тошкент шаҳрида – 170771та, Тошкент вилоятида – 217341та, Жиззах вилоятида – 39071та, Бухоро вилоятида – 43445та, Самарқанд вилоятида – 113269та, Қашқадарё вилоятида – 82273та, Сурхондарё вилоятида – 58977та, Хоразм вилоятида – 30830та, Сирдарё вилоятида – 51479та, Фарғона вилоятида – 162316та, Навоий вилоятида – 23032та, Андижон вилоятида – 56812та, Наманган вилоятида – 82281та, Қорақалпоғистон Республикасида 31130та ҳолатда фуқаролар карантин қоидаларини бузишган. Бу карантин тадбирлари бошланган 2020 йил 16 мартдан буён 2021 йил 18 июлгача бўлган рақамлардир.

Қонунбузарлик ҳолатларининг 868 687таси ички ишлар органлари, 274 152таси Миллий гвардия, 20 183таси ҳозирги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, 5таси бошқа орган томонидан аниқланган. Ҳуқуқбузарларнинг 1 млн 53 минг 397 нафари эркак, 109 минг 630 нафари эса аёллардир.

Карантин қоидаларини бузганларнинг 490 нафари Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 53-моддаси (Санитария қонунчиликни бузиш), 1 139 872 нафари 54-модданинг 1-қисми (Эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш), 22338 нафари 54-модданинг 2-қисми, 7 нафари 462-модда (Шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчиликни бузиш), 320 нафари бошқа моддалар билан жавобгарликка тортилган.

Ушбу шахсларнинг 993038 нафари жаримага тортилган, 2791 нафарига нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган, 181106 нафари эса карантин қоидаларини бузмаслик ҳақида расмий огоҳлантирилган.

Коронавирус билан касалланиш ҳолатлари кўпайиб бораётгани ортидан Ўзбекистонда карантин чекловлари кучайтирилган. Жойларда ички ишлар органлари томонидан «Карантин-рейд» тадбирлари ўтказилиб, карантин қоидалари ва чекловларига амал қилмаётган жисмоний ва юридик шахслар жавобгарликка тортилмоқда.

Мавзуга оид