Ўзбекистон ва Қозоғистон ID карта орқали чегарадан ўтишни муҳокама қилмоқда
Бундай тартиб бир йилдан буён Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида амал қилиб келмоқда: чегарадан ўтишда фуқародан хорижга чиқиш паспорти талаб этилмайди.
Ўзбекистон ва Қозоғистон расмийлари икки мамлакат фуқароларининг давлат чегарасини миллий ID карталар воситасида кесиб ўтишини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон президентининг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили Абдулазиз Комилов маълум қилди.
“Бугунги кунда Ўзбекистон ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги чегараларни ҳақли равишда дўстлик ва яхши қўшничилик кўприги, деб аташ мумкин. 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб ички ҳужжат – фуқаро ID картасини тақдим этган ҳолда Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасини кесиб ўтиш тартиби амал қилаётгани бунинг тасдиғидир. Худди шундай лойиҳа Қозоғистон томони билан ҳам муҳокама қилинмоқда”, – дея ёзади Комилов ўз мақоласида.
Аввалроқ, Марказий Осиё етакчиларининг 9 август куни Остонада бўлиб ўтган йиғилишида, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Марказий Осиёда миллий ID-карталарни ўзаро тан олиш ва “Бир тур – бутун минтақа” тамойили асосида оммавий туристик маҳсулотларни ишлаб чиқишни таклиф қилганди.
Мавзуга оид
17:03 / 28.11.2024
Путин Қозоғистонга келиб, Тўқаев билан учрашди – асосий келишувлар ҳақида
16:08 / 28.11.2024
Россия Ўзбекистонга газ етказиб бериш ҳажмини оширади — Путин
20:47 / 27.11.2024
Бедарвоза божхона ва ғойиб бўлаётган машиналар – Kun.uz’да катта суриштирув
17:29 / 27.11.2024