11:11 / 17.03.2018
87878

Шавкат Мирзиёев Самарқандга келди

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Самарқандга келди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Давлат раҳбари 2017 йил апрель ва ноябрда ҳам бу ерга келиб, вилоятни ҳар томонлама ривожлантириш, ижтимоий объектлар қуриш бўйича кўплаб вазифалар қўйган эди. Ташриф доирасида ана шу вазифалар ижроси таҳлил қилинади, янгилари белгилаб берилади.

Ҳар доимгидек, ташрифнинг биринчи кунида асосан туманларга бориш, вилоят фаоллари ва мутасадди раҳбарлар иштирокида йиғилиш ўтказиш режалаштирилган.

Top