Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Инвестиция сиёсати стратегияси ишлаб чиқилади, «инвестиция хаб»лари яратилади
Ўзбекистон Республикаси инвестиция сиёсати стратегияси ишлаб чиқилади. Бу ҳақда 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури лойиҳасида айтилган.
Иқтисодиёт вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги 2019 йил 1 июнга қадар норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади.
Лойиҳада:
ҳар бир ҳудуднинг ихтисослашуви ва уларга жалб қилинадиган инвестициялар йўналишлари;
юқори технологияли ишлаб чиқаришни талаб этадиган тўғридан-тўғри инвестиция жалб қилиниши лозим бўлган соҳаларни белгилаш ва уларни қўллаб-қувватлаш механизмлари;
жалб этиладиган инвестицияларнинг соҳа ва ҳудудлар кесимида манбаларини шаклларини белгилаш назарда тутилади.
Бундан ташқари, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб қилиш механизмлари янада такомиллаштирилади. Бу борадаги норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасида:
тўғридан-тўғри хорижий инвестиция жалб қилишни рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлашнинг замонавий шакл ва усулларини жорий этиш;
хорижий инвесторлар учун бериладиган имтиёзларда ягона сиёсат юритиш ва улар рўйхатини белгилаш;
инвесторлар билан ишлаш ва уларга инвестиция фаолиятини самарали ташкил этишда ҳар томонлама амалий кўмак кўрсатиш, соҳада очиқлик ва шаффофликни таъминлаш даражасини янада ошириш назарда тутилади.
Шунингдек, инвесторларга тақдим этиш учун ҳудудлар ва тармоқлар кесимидаги дастлабки инвестиция лойиҳалари портфели шакллантирилади. Тегишли чора-тадбирлар дастурида:
мамлакат ҳамда яқин қўшни давлатлар томонидан импорт қилинаётган эҳтиёж юқори бўлган маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун мавжуд энергия, табиий ва меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланиш;
хусусийлаштириш ва давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида амалга ошириладиган йирик лойиҳаларни (аэропорт, йўл қурилиш, электр энергетика ва кимё саноат соҳаларида) белгилаш назарда тутилади.
Ўзбекистоннинг инвестициявий имкониятларини чет давлатлар, инвестициявий банк ва компанияларга тақдимот қилиш мақсадида “инвестиция хаб”лари ҳам яратилади. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасида:
республика ҳудудларида “инвестиция хаб”ларини ташкил этиш;
таклиф этилаётган аниқ инвестициявий лойиҳалар ва республиканинг инвестициявий жозибадорлигини кўрсатиш;
инвесторлар учун истиқболли лойиҳаларни тақдим этиш, зарур ҳолларда маҳаллий шерикларни аниқлаш;
инвесторларга зарур бўлган рухсат олиш, лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаш ва лойиҳани амалга ошириш жараёнида юзага келадиган муаммоларни ҳал этишга кўмаклашиш;
лойиҳаларни молиялаштириш бўйича қўшимча манбаларни аниқлаш;
йирик молиявий нашрлар томонидан даврий ташкил қилинадиган тақдимотларда иштирок этиш;
халқаро инвестициявий банклар ва бошқа ташкилотларни жалб қилган ҳолда, инвестициявий лойиҳалар тақдимотини республикада ва чет давлатларда ўтказиш назарда тутилади.
Эслатиб ўтамиз, президент 2019 йилни «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» деб эълон қилганди.
Мавзуга оид
13:38 / 19.01.2026
Хитой иқтисодиёти 2025 йилда 5 фоизга ўсди
12:15 / 29.12.2025
Vingroup Ўзбекистонда шаҳарсозлик ва туризм лойиҳаларини ўрганмоқда
15:32 / 24.12.2025
«Трейдерлик катта соҳа, ножоиз инструментлар ҳам бор»: акциялар бозори ҳақида эксперт билан суҳбат
09:21 / 23.12.2025