Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олий аттестация комиссиясини 10 йилдан кўпроқ бошқарган Аҳмадбек Юсупов лавозимидан озод этилди
Бу истеъфо ЎзФА президентининг ОАК фаолиятини очиқ танқид қилиши ортидан рўй бермоқда. Комиссияни ЎзФА тизимига ўтказиш ва илмий кенгашлар масъулиятини ошириш кўзда тутиляпти.
Аҳмадбек Юсупов / Фото: Олий аттестация комиссияси
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан, Аҳмадбек Тоджиевич Юсупов Олий аттестация комиссияси раиси лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда 26 май куни Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.
Юсупов ОАК раиси лавозимида 2015 йил 11 ноябрдан буён ишлаб келаётган эди.
2026 йил апрел ойи бошида Ўзбекистон Фанлар академияси президенти Шавкат Аюпов илмий ишларда плагиат кўпайиб кетгани, Ўзбекистон нуфузсиз “илмий” журналлардаги мақолалар сони бўйича етакчига айланиб қолгани сабаб ОАК фаолиятини танқид қилган, комиссия унинг танқидига раддия берганди.
Кеча, 25 май куни Шавкат Аюпов ва олий таълим вазири Қўнғиротбой Шарипов ўз таклифларини давлат раҳбари ҳузурида тақдимот қилди. Йиғилишда Олий аттестация комиссиясини Олий таълим вазирлиги тизимидан чиқариб, Фанлар академияси тизимига ўтказиш таклифи ҳам илгари сурилди.
Комиссия фаолиятини тубдан такомиллаштириш, илмий кенгашлар масъулиятини ошириш ва улар фаолиятини рейтинг асосида баҳолаш назарда тутилмоқда. Илмий даража бериш жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш ҳам кўзда тутилган.
Мавзуга оид
10:43 / 29.04.2026
Илмий даражалар бериш тизимини ислоҳ қилишга оид мулоҳазалар
15:27 / 18.04.2026
“Улардан фанга нима фойда?” — ЎзФА президенти дарров илмий даража олаётган мансабдорлар ҳақида
21:12 / 03.04.2026
Ўзбекистон хорижий талабаларни кўпроқ жалб этмоқчи
09:32 / 25.02.2026