Жиззахда 4 киши ис газидан заҳарланиб вафот этди
Вафот этганларнинг икки нафари талаба бўлган.
Жиззах шаҳридаги хонадонда 4 кишининг жасади топилган. Бош прокуратура матбуот котибининг Kun.uz’га хабар беришича, улар ис газидан вафот этган.
Маълум қилинишича, 2023 йил 31 январ куни Жиззах шаҳар Сайилгоҳ кўчасида жойлашган хонадонларнинг биридан 4 нафар шахснинг мурдаси топилган. Уларнинг икки нафари талаба бўлган.
Суд-тиббий экспертизанинг маълумотига кўра, марҳумларнинг ўлимига ис газидан заҳарланиш сабаб бўлгани кўрсатилган.
Мутахассисларнинг бирламчи маълумотига кўра, ҳодиса содир бўлган хонадонга ўрнатилган иситиш тизими табиий газдан фойдаланиш ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига зид экани кўрсатилган.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 207-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ, Қашқадарёда бир оиланинг тўрт нафар аъзоси ис газидан заҳарланиб вафот этганди.
Мавзуга оид
20:04 / 21.11.2024
Отасининг ёнига кўмилган қизалоқлар: опа-сингил маст “пойгачи”нинг қурбони бўлди
09:31 / 20.11.2024
Жиззахда икки бола машина уриб кетиши оқибатида вафот этди
18:11 / 19.11.2024
Наманганда ота ва унинг икки фарзанди, Бухорода она ва ўғил ис газидан заҳарланиб, вафот этди
19:27 / 14.11.2024