Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Яккатут» МФЙ раиси меҳнатларини қадрлайман, бироқ...» Ўзбекистон тумани ҳокими туманнинг «Яккатут» МФЙ атрофидаги гап-сўзларга муносабат билдирди
Фарғона вилоятида фаолият олиб бораётган оммавий ахборот воситалари, журналист ва блогерлар учун Ўзбекистон туманига пресс-тур ташкил этилди. Пресс-тур давомида журналист ва блогерлар Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Йўлдошев иштирокидаги брифингда иштирок этди.
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон тумани, «Яккатут» МФЙнинг ҳозирги биносини давлат шерикчилик асосида қайтадан 3 қаватли замонавий бинога айлантириш учун инвесторлар жалб қилинганлиги, бироқ уларнинг иш бошлашига МФЙ раиси Ҳидоятхон Ҳасанова қатъий қаршилик кўрсатиб келаётганлиги кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Туман ҳокими билан бўлиб ўтган матбуот анжуманида Kun.uz мухбири мазкур масалага тўхталиб, "Яккатут" МФЙ раиси ҳамда унинг атрофидаги гап-сўзлар бўйича муносабат сўради.
“Туманимизнинг "Яккатут" МФЙ биноси, унинг собиқ раиси ҳамда интернетдаги гап-сўзлардан хабарим бор. Бугунги кунда республикамизнинг кўплаб ҳудудларида МФЙ биноларини замонавий биноларга айлантириш борасида давлат шерикчилик асосида маҳаллий тадбиркорларга ёки инвесторларга берилмоқда. Мақсад битта – ҳудудни янада обод қилиш, маҳалла идораларини замонавий бинога эга бўлишини таъминлаш. Агар билсангиз, "Яккатут" маҳалласи Қўқон-Яйпан катта йўлининг бўйида жойлашган. Туманимиздаги марказий ҳудудлардан бири. Марказлашиш борасида туман марказидан қолишмайди. Энди ўша ҳудудда биргина маҳаллани идораси таъмирга муҳтож бўлиб турибди. Уни албатта ўзгартириш керак.
Мен опани ("Яккатут" МФЙнинг собиқ раиси назарда тутилмоқда; таҳ) меҳнатларини қадрлайман, бироқ у ерда маънавий муҳит бузилган-да. Тарафкашлик, таниш-билишчилик сингари нарсалар кучайиб кетган. Маҳаллага ўзим ўрганиш ташладим, молия бориб ўрганди, маҳаллани туман бўлими ўрганди. Натижалар яхши чиқмади.", - деди ҳоким Ш.Йўлдошев.
Kun.uz мухбирининг аниқлик киритишича, Ҳидоятхон Ҳасанова 2019 йил май ойида "Яккатут" МФЙга раис бўлиб сайланган. МФЙ биноси ўрнида маҳаллий тадбиркор томонидан замонавий 3 қаватли бино қурилишига рухсат берилгач, тадбиркор ва МФЙ раиси ўртасида низо келиб чиқади. Ушбу низо қариб 9 ой давом этади. Натижада "Яккатут" МФЙ раиси Халқ депутатлари туман кенгаши сессияларидан бирида маҳаллий депутатлар МФЙ раисини муддатидан аввал лавозимидан озод қилиш масаласини кўриб чиқади. Туман кенгаши қарори билан МФЙ раисини лавозимидан озод қилишга розилик берилади. Жорий йилнинг 28 апрель куни "Яккатут" МФЙ биносида вакиллар йиғилиши чақиртирилади ва ушбу йиғилишда раис Ҳ.Ҳасанова ўз лавозимидан озод этилади.
Аввалроқ, Ўзбекистон тумани ҳокими тумандаги энг асосий муаммоларни санаганлиги ҳақида хабар берилган эди.
Мавзуга оид
08:30 / 18.03.2026
1,8 млрд сўмлик жаримани камайтиришни ваъда қилган муҳандис қўлга олинди
08:28 / 12.02.2026
Фарғонада 34 кишидан иборат “колл-марказ” ниқобидаги уюшган жиноий гуруҳ фош этилди
08:28 / 31.01.2026
Қўқонда кучли таъсир қилувчи дориларнинг ноқонуний айланмаси фош этилди
08:29 / 24.01.2026