Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Халқаро Менделеев олимпиадасида ўзбекистонлик ўқувчилар кумуш ва бронза медалларини қўлга киритишди
Минск шаҳрида (Беларусь) кимё фани бўйича 52-Халқаро Менделеев олимпиадаси бўлиб ўтди. Олимпиада мусобақаларида 22 мамлакатдан 130 дан ортиқ иштирокчи қатнашди. Беларусдаги Ўзбекистон элчихонаси вакиллари KUN.UZ'га шу ҳақида хабар беришди.
Ўзбекистоннинг вилоят ва шаҳар мусобақаларида кимё фанидан юқори кўрсаткичларга эришган 12 нафар мактаб ўқувчиси ушбу олимпиадада Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилди.
Мусобақалар натижаларига кўра, Ўзбекистон жамоаси аъзолари фахрли ўринларни эгаллашди. Дилдора Ҳакимбоева ва Зебунисо Турсунова олимпиаданинг кумуш медали соҳиби бўлишди. Саида Ортиқбоева, Исломжон Каримов, Улугбек Бойирбеков, Жалолиддин Оловиддинов бронза медалларини қўлга киритишди.
Олимпиада ташкилотчилари томонидан ташкил этилган маданий тадбирлар, экскурсиялар давомида иштирокчилар Минск шаҳрининг диққатга сазовор жойлари билан танишишди. Ўзбекистонлик ўқувчилар дунёнинг турли мамлакатлардан келган тенгдошлари билан дўстлик ва ҳамкорлик алоқалари ўрнатишди.
Мавзуга оид
19:01 / 12.01.2026
АЭХА Ўзбекистонни уран чиқиндиларидан тозалаш режасини тасдиқлади
12:44 / 07.01.2026
Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз кириш давлатлари сони оширилади
18:02 / 05.01.2026
Ўзбекистонда бир йилда 4 000 та стандарт бекор қилинди
20:57 / 03.01.2026