Ходимларини сўккан Фарғона вилояти кадастр бошлиғига ҳайфсан берилди
Ходимларини куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилган Фарғона вилояти кадастр бошқармаси бошлиғи Нодир Машрапов ҳайфсан олди. У 3 май куни ўтказилган йиғилишда асабларини жиловлай олмаган.
Kun.uz’да Фарғона вилояти кадастр бошқармаси бошлиғи Нодир Машраповнинг ходимларини куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилгани акс этган видеолавҳа хабар қилиб берилганди.
Кадастр агентлигининг изоҳ беришича, бошқарма бошлиғига ножўя сўзларни ишлатгани учун ҳайфсан интизомий жазоси қўлланган ҳамда тушунтириш ишлари олиб борилган.
«Ушбу ҳолат жорий йил 3 май куни Кадастр агентлиги Фарғона вилояти бошқармаси ҳамда бўлим бошлиқлари иштирокида ҳудудда ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаш ва улардан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш, бартараф этиш бўйича белгиланган вазифалар ижроси бажарилиши ҳамда юридик ва жисмоний шахслар томонидан юборилган мурожаатларни ўз вақтида сифатли кўриб чиқиш бўйича ўтказилган таҳлилий, танқидий йиғилиш жараёнида содир бўлган.
Бошқарма бошлиғи йиғилиш давомида ходимлар томонидан йўл қўйилган камчиликларни таҳлил қилиш вақтида асабларини жиловлай олмаган.
Агентлик томонидан бошқарма бошлиғига ножўя сўзларни ишлатгани учун «ҳайфсан» интизомий жазо чораси қўлланди ҳамда тушунтириш ишлари олиб борилди.
Бундай ҳолатларнинг олдини олиш ва бу каби хатога йўл қўйилмаслик юзасидан тизимдаги барча ташкилот ва ҳудудий бошқармалар бошлиқлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари билан тушунтириш ишлари олиб борилди», дейилади расмий муносабатда.
Мавзуга оид
11:20 / 22.11.2024
“Қани депутатлар, нега қарамаяпти?” — пропан нархидан ҳайдовчилар хавотирда
19:02 / 21.11.2024
Фарғона аэропортида ҳаво кемаларини қабул қилишга вақтинчалик чекловлар жорий этилди
11:28 / 21.11.2024
Фарғонада содир бўлган ЙТҲда вояга етмаган қиз ҳалок бўлди
10:16 / 12.11.2024