Жамият | 07:17 / 09.07.2024
15189
1 дақиқада ўқилади

Андижонда пиёдалар йўлагидан ўтаётган 10 ёшли қизни машина уриб юборди

Тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган вояга етмаган қиз Cobalt уриб юбориши оқибатида жароҳат олиб, шифохонага ётқизилган.

Фото: Видеодан кадрлар

Андижон шаҳрида 25 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги Cobalt пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган қизни уриб юборди. Андижон вилояти ЙҲХБ содир этилган мазкур ЙТҲ юзасидан муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, ЙТҲ 8 июл куни Андижон шаҳрининг Ўзбекистон кўчасидаги тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойида содир бўлган. 1999 йилда туғилган А.Х. Cobalt машинасини бошқариб кетаётиб йўлни кесиб ўтаётган 2014 йилда туғилган Т.С.ни уриб юборган.

ЙТҲ оқибатида қизалоқ тан жароҳатлари олиб, шаҳар шифохонасига ётқизилган.

Қайд этилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Навоий вилоятининг Хатирчи туманида пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган 8 ёшли қизни BYD босиб кетгани ҳамда Самарқандда Nexia 7 ёшли болани уриб юборгани хабар қилинганди. Ҳар икки ЙТҲ оқибатида болалар ҳалок бўлган.

Мавзуга оид