Технология | 11:13 / 21.08.2025
4104
2 дақиқада ўқилади

Роботлар олимпиадасида Хитой компаниялари зафар қучди

Хитойнинг Unitree компанияси Пекинда бўлиб ўтган одамсимон роботлар учун биринчи «Олимпия ўйинлари»да асосий ғолиб бўлди.

Фото: Getty Imagеs

Унинг H1 модели енгил атлетика бўйича тўртта олтин медални қўлга киритди: 400 ва 1500 метрга югуриш, 100 метрга тўсиқлар оша югуриш ва 4×100 метрга эстафета. Ҳаммаси бўлиб жамоа 11 та соврин тўплади ва медаллар рейтингида биринчи ўринни эгаллади.

Мусобақада 16 та давлатдан 280 та жамоа иштирок этиб, футбол ва гимнастикадан тортиб кикбоксинггача бўлган 26 та спорт тури бўйича беллашди. Максимал қайд этилган тезлик 4,78 м/с ни ташкил этди.

Хитойнинг бошқа жамоалари ҳам муваффақиятсиз қолмади. X-Humanoid маркази 10 та медални қўлга киритди, шу жумладан спринт ва юк мусобақаларида олтин медални. Уларнинг «Tien Kung» роботи аввалроқ одамлар орасида ярим марафонда ҳам ғолиб бўлган.

Таҳлилчиларнинг таъкидлашича, Хитой робототехникада қувиб етувчидан тез суръатларда етакчига айланмоқда. IDC прогнозларига кўра, 2029 йилга бориб, жаҳон робот бозори 400 миллиард долларга етади ва деярли ярми Пекин ҳиссасига тўғри келади.

Тайёрлаган:  Сардор Юсупов

Мавзуга оид