«Тошшаҳартрансхизмат»нинг барча автобуслари «тонировка» қилинади
Йўловчиларга қулайлик яратиш, автобус салонини совитишда сарфланаётган ёнилғи ва электрни иқтисод қилиш мақсадида Тошкентдаги табиий газ ва электрда ҳаракатланадиган автобусларнинг ён ойналарини қорайтиришга рухсат берилди.
Тошкент шаҳрида ён ойналари қорайтирилган автобуслар ҳаракатланмоқда. Kun.uz «тонировка»ли автобуслар бўйича «Тошшаҳартрансхизмат» матбуот хизматидан изоҳ сўради.
Маълум қилинишича, йўловчиларга қулайлик яратиш, автобус салонини совитишда сарфланаётган ёнилғи ва электрни иқтисод қилиш учун ташкилот тасарруфидаги барча автобусларнинг ён ойналари бепул қорайтирилишига рухсат берилган.
Таъкидланишича, бу жараёнда Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳисобидаги 144,4 минг квадрат метр плёнкалар «Тошшаҳартрансхизмат»га тақдим этилади.
Қайд этилишича, автобусларни «тонировка»лаш президентнинг шу йил май ойида Чилонзор туманига қилган ташрифи якунлари бўйича берилган топшириқлар баёнининг 37-бандига асосан амалга оширилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Kun.uz шаҳарда ҳаракатланувчи барча автобусларнинг ён ойналарини қорайтиришга руcхсат берилиши, шунда ҳам бу бепул бўлиши кераклигига этибор қаратган эди.
Мавзуга оид
18:17 / 22.11.2024
«Тошшаҳартрансхизмат»га янги раис тайинланди
21:21 / 13.11.2024
Урганчга Хитойдан 30 дона замонавий автобус олиб келинди
20:17 / 13.11.2024
Покистонда тўй автобуси дарёга қулаши оқибатида 22 киши ҳалок бўлди
09:26 / 13.11.2024